02 Dek 2023

«ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ» – ТАНЛОВНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ

Халқаро қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Федерациясининг Марказий Осиё бўйича делегацияси билан ҳамкорликда ўтказилган “Ёшлар фаолияти ва волонтёрликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг «Ёш қутқарувчи» танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шайхонтоҳур тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими базасида ўтказилди.

Танловнинг мақсади ёшлар ва кўнгиллилар, қизлар ва ўғил болаларни- мактаб ўқувчиларини Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятига жалб этиш ва уларни фавқулодда вазиятлар, табиий офатларга тайёргарлиги бўйича ҳаракатга тайёрлашдан иборат.

Танловнинг ушбу босқичида 8-11-синф ўқувчилари, жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси, 12 вилоят ва Тошкент шаҳридан кўнгиллилар иштирок этдилар. Ҳар бир жамоа 5 иштирокчидан иборат бўлиб, мактаб ўқувчилари-кўнгиллилар ва битта мураббий-ўқитувчидан ташкил топди. Жами 65 кўнгилли ва 13 мураббий иштирок этди. Шайхонтоҳур тумани Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ЁХБ ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилиб, ҳар бир жамоанинг ишини баҳоладилар.

Танлов 5 босқичда ўтказилди.

Биринчи босқичда (назарий) гуруҳларга фавқулодда вазиятлар тўғрисида бешта умумий савол берилди.

Иккинчи босқичда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича учта амалий савол берилди ва ушбу соҳадаги кўникмалар синовдан ўтказилди.

Учинчи вазифа дарёни арқонлар билан кесиб ўтиш, шунингдек, чодирни белгиланган вақтда жойлаштириш учун машқ бажариш еди.

Тўртинчи босқичда гуруҳ иштирокчилари арқонни боғлашнинг ўн турини, шунингдек, арқонга кўтарилиш ва 6 метр баландликдан тушишни кўрсатдилар.

Ва бешинчи, охирги босқич-100 м тўсиқлар эстафетасидан иборат бўлди.

Барча иштирокчилар жуда кўп ҳаракат қилишди, фаол ва ҳиссий жиҳатдан бир-бирларини қўллаб-қувватладилар, ҳалол ва дўстона курашдилар ва бутун жамоа мусобақа шартларини бажарди.

Мусобақа натижаларига кўра Фарғона вилояти жамоаси 1-ўринни, Наманган вилояти жамоаси 2-ўринни ва Навоий вилояти жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, танловнинг барча шартларини бажариш натижаларига кўра, махсус тайёргарлиги, фаоллиги ва зукколиги билан ажралиб турганлар Сурхондарё вилоятидан «танловнинг энг фаол иштирокчиси – ўғил бола» ва «танловнинг энг фаол иштирокчиси – қиз бола» – Сирдарё вилояти, номинациялари бўйича тақдирландилар. Улар тантанали равишда диплом ва кубоклар билан тақдирландилар. Барча иштирокчи жамоаларга эсдалик совғалари-фаол иштироки ва меҳнатсеварлиги учун мини рюкзаклар топширилди.