//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон ҚЯОЖ томонидан хайрия фаолиятининг муҳим ва ажралмас қисми бўлган кўнгиллиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда Жамият 30 минг нафардан зиёд кўнгиллиларга эга. Кўнгиллиларнинг фаолияти биринчи навбатда ногиронлар, ёлғиз кексалар, табиий офатларда зарар кўрганлар ва бошқа муҳтожларга ёрдам беришга қаратилган. Шу билан бирга, соҳада мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишнинг янги, замонавий усулларини ишлаб чиқиш талаб қилинади. Айнан ушбу масалалар ва муаммоларга бағишланган минтақавий учрашув Олма-ота шаҳрида 11-14 март кунлари бўлиб ўтди. Анжуманда Марказий Осиё ҚЯО миллий жамиятлари ҳамда Испания ва Италия Қизил Хочи вакиллари иштирок этишди. Учрашувда Ўзбекистон ҚЯОЖ номидан унинг ижрочи директори Э.А.Амиралиева ва “Инсонийлик” Республика ўқув-услубий маркази раҳбари М.М.Миржапаровлар қатнашдилар.
Ушрашув давомида минтақавий ҳамкорлик бўйича қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш, кўнгиллилар учун ёзги лагерларни ташкил этиш, ягона ахборот платформасини яратиш, соҳада кўнгиллиликни ривожлантиришга ёрдам берадиган бошқа вазифалар ва режаларни амалга оширишга эътибор қаратилди. Минтақавий йиғилишда барча мамлакатлардаги кўнгиллилик фаолияти ўрганиб чиқилди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон ҚЯОЖ вакиллари томонидан ушбу соҳада эришилган натижалар ҳақида тақдимот ҳавола этилди. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув ўзаро манфаатли масалалар бўйича тажриба алмашиш имкониятини яратиб, минтақавий ҳамкорлик ва шериклик учун қулай шароитлар борлигини кўрсатиб берди.