//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
ЎҚЯОЖ Сурхондаё вилоят ташкилоти Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2017 йил 21 августдаги “Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 650-қарорига мувофиқ “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳларини ўқитишни йўлга қўйди.
Бунинг учун Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят кенгаши, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ЎҚЯОЖ вилоят ташкилотининг МФЙда ФВда ҳаракат қилувчи йиғма гуруҳларни тузиш бўйича қўшма буйруғи қабул қилинди. Унда 2018-2022 йилларда “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” тузилмалари йиғма гуруҳлари санитартия бўлинмаси аъзоларини босқичма босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЎҚЯОЖ томонидан тасдиқланган дастур асосида ўқитиш белгиланган.
2018 йил сентябрь ўртасигача ЎҚЯОЖ вилоят ташкилоти томонидан Термиз шаҳрида 4 маҳаллада, Бойсун туманида 5 маҳаллада, Денов туманида 8 маҳаллада 6 соатлик курслар ташкил этилди ва уларда жами 68 киши таълим олди. Энди ушбу санитар звенолари аъзолари аҳолини фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитишади.