27 May 2015

Трасека: йўллар бехатарлиги – ii

2015 йил 25-26 май кунлари Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида минтақалараро семинар бўлиб ўтди. “Йўллар бехатарлигини олдини олишда адвокация усулининг ўрни” мавзуига бағишланган минтақавий форум ишида ЎҚЯО Жамияти Ижрочи директори Э.А.Амиралиева бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди.

Мазкур семинар Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Трасека: Йўллар бехатарлиги – II” лойиҳаси асосида ташкил қилинди.Узоқ муддатли ушбу лойиҳанинг ҳамкорлари қаторида Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси ҳамда “Бехатар ва ишончли транспорт учун Шарқ альянси” ташкилотлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, ТРАСЕКА (Transport Corridor Europe-Caucasus-Asia) лойиҳасининг мақсади ҳамкорлар – Молдова, Украина, Грузия, Армения, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Болгария, Руминия ва Туркия давлатларида йўл бехатарлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни ташкил қилиш ва уларни ҳаётга тадбиқ қилишдан иборатдир. Дастурда чуқур аҳамиятга эга бўлган масалалар қаторида – институционал ривожланиш, инфраструктура хавфсизлиги, траспорт воситалари ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлиги масалалари ҳамда ҳодиса рўй бергандан кейинги жараённинг яхшиланиш йўллари ҳам ўрганиб чиқилади.

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг берган маълумотларига кўра, ҳар йили йўл транспорти ҳодисалари сабабли 1 миллион 300 минг киши вафот этади. Шунинг учун ҳам долзарб масалалар қаторида чегарадош йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам навбатдаги халқаро учрашувда адвокация, яъни йўллар бехатарлигини таъминлаш сиёсатини ўзгартириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Навбатдаги семинарнинг мақсади – энг муҳим муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, тажриба алмашиш, мавзуга оид иш олиб бораётган мутахассисларнинг кучларини бирлаштиришдан иборатдир.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари сессия машғулотларида фаол иштирок этиб, қатнашчилар эътиборига бир нечта қизиқарли презентациялар ҳавола этдилар.

Делегациямиз томонидан тавсия этилган таклифлар ичида ҳамкор ташкилотларнинг тўплаган тажрибаларини уйғунлаштириб, йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида ўзаро қоидаларни мустаҳкамлаш, қонунчилик тизимини такомиллаштириш, йўллар сифатини яхшилаш, ва энг асосийси йўллар бехатарлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракат Дастурини ишлаб чиқиш каби масалалар ўртага ташланди.