04 Mar 2014

Мутахассислар малака оширмоқда

2014 йил мартда Наманганда амалиётчи шифокорлар учун «Кенг кўламдаги шикастланишда шошилинч тиббий ҳаракатлар» мавзуида уч кунлик ўқув курслари бошланди. Курс ташкилотчилари – Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Семинар ишида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоятлардаги филиаллари ва Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари тез ёрдам хизмати амалиётчи шифокорлари иштирок этди. Хамкор ташкилотлар билан биргаликда тренинг амалиётчи шифокорлар учун учинчи марта ўтказилмоқда.

Курс давомида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ХҚХҚ халқаро тоифадаги тренерлари Абдулла Каззаз (Ироқ) ва Алессандро Ригобелло (Италия) стандарт диагностика ва оғир жароҳат ҳолатларида инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур терапевтик амалиётлари бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди.

Семинарнинг ҳар бир иштирокчиси кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш, шунингдек, тўғри ташхис қўйиши ва имитация жиҳозида батафсил ташхис қўйиш бўйича амалий машғулотларда қатнашишди.  

Экспертлар фикрича, мутахассислар курс давомида оладиган ахборот шошилинч холатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни амалда муваффақиятли қўллаш тамойилларини тизимлаштиришга ёрдам беради.