09 Yan 2023

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО МАРАФОНДАГИ ИШТИРОК

Самарқанд шаҳрида халқаро марафон муваффақиятли ўтказилди ва унда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилоти ҳам фаол иштирок этди.

Марафон олдидан вилоят ташкилоти ўқув марказида биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича қирқ нафар кўнгилли ўқитилди. Улар назарий ва амалий машғулотлардан ўтди. Тренинг якунида тренингни муваффақиятли тамомлаган ҳар бир киши тегишли сертификат олди. Бундан ташқари, марафон куни Ўзбекистон ҚЯОЖ ҳудудий ташкилотининг Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва биринчи ёрдам бригадасининг ўн бир нафар кўнгиллилари тадбир иштирокчиларига ўз билим ва кўникмаларини маҳорат билан намойиш этдилар.

Югуришнинг ҳамма иштирокчилари ҳам марра чизиғига ишонч билан етиб кела олишмади – уларнинг баъзиларида, айниқса марафоннинг якуний босқичида ҳушидан кетиш, конвулсиялар ва умумий заифлик пайдо бўлди. Уларнинг барчасига биринчи ёрдам кўрсатилиб, руҳий ёрдам берилди.

  Aйтиш жоизки, шундай марафонлар Бухоро шаҳри ва Жиззах вилоятининг Зомин туманида ҳам ташкил этилган бўлиб, Халқаро марафонларда фаол иштирок этганликлари учун Ўзбекистон Ўзбекистон ҚЯОЖнинг тегишли ҳудудий ташкилотлари Ташкилий қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаккурномалари билан тақдирланган.