10 Noy 2021

ХҚХваҚЯОФ минтақавий делегацияси раҳбари Севал Гузелкилинч хонимнинг Ўзбекистонга ташрифи

2021-йилнинг 2-6 ноябрь кунлари Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерациясининг Марказий Осиёдаги минтақавий делегацияси раҳбари Севал Гузелкилинч (Севал ГУЗЕЛКИЛИНC) хоним Ўзбекистонда бўлди.
Гўзалкилинч хоним яқинда Халқаро Федерация ваколатхонаси раҳбари лавозимига тайинланган еди ва бу унинг республикамизга илк ташрифидир. Сафарнинг асосий мақсади Қизил Ярим Ой Жамиятини 2022-йилга ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожлантиришнинг стратегик режаларини муҳокама қилиш, шунингдек, ҳудудий делегация янги раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларига ҳамда Ўзбекистон ва мамлакатимизда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотларга расмий тақдимоти бўлди.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Марказий Ижроия аппарати ходимлари иштирокидаги умумий йиғилишда Ўзбекистон ҚЯОЖнинг 2022-йилдаги фаолияти ва стратегик устувор йўналишлари, Жамиятнинг халқаро фаолияти, маблағ йиғиш ва бошқа соҳалардаги режалари, шунингдек, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уларни бартараф этиш, Миллий Жамиятни ташкилий ривожлантириш ва тиббий-ижтимоий дастурлар бўйича фаолиятга стратегик ёндашувлар тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбарияти Халқаро Федерацияга лойиҳаларни амалга ошириш ва Жамиятнинг ташкилий ривожланишини кучайтиришда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. КОВИД-19 пандемияси даврида ҳамкорлик фаоллашгани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилотига ташрифи чоғида Севал Гўзелкилинч хоним Ўзбекистон ҚЯОЖ томонидан маҳаллалар Фавқулодда вазиятлар қўмиталари ўртасида ташкил этилган танловнинг навбатдаги босқичида иштирок этди ва ғолибларни тақдирлади.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва ҳаракат қилиш бўлими бошлиғи М.М.Миржапаров билан биргаликда Севал Гузелкилинч хоним Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш маркази томонидан ташкиллаштирилган Минтақавий Форум – Марказий Осиё Фавқулодда вазиятлар вазирликлари раҳбарларининг йиғилишида иштирок этди.