29 Apr 2022

ХAЛҚAРО ФЕДЕРAТЦИЯНИНГ ЕВРОПA МИНТАҚАСИ КОНФЕРЕНЦИЯСИДA ИШТИРОК

2022-йилнинг 26-28 апрел кунлари Тбилиси шаҳрида (Грузия) Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларининг 11-Европа минтақавий конференцияси бўлиб ўтди.

Aнжуманда Европа ва Марказий Осиёнинг 50 дан ортиқ миллий Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари, шунингдек, AҚШ, Канада, Жанубий Корея ва Япониядан 160 га яқин вакиллар иштирок этди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти делегацияси вакиллари сифатида Ижрочи директор – Э.A.Aмиралиева ва Тиббий-ижтимоий ёрдам бўлими бошлиғи С.М.Умаровлар иштирок этдилар.

Минтақадаги кескин вазият туфайли анжуманнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Охирги тўрт йил ичида Европа ва Марказий Осиёдаги вазият кескин ўзгарди. Минтақада 2 миллионга яқин одам COVID-19дан вафот этди. Миграция ва кўчиш суръати тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши минтақада кўплаб гуманитар инқирозларни келтириб чиқарди.

Конференцияда асосий маърузачилар сифатида

Франческо Рокка – Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси Президенти.

Доктор Керем Киник – Туркия Қизил Ярим Ой жамияти президенти; IFRC вице-президенти.

Биргитте Бисчофф Еббесен – Халқаро  федерациясининг Европа минтақавий идораси директори – иштирок этдилар.

Улар ўз чиқишларида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати ҳар қандай инқирознинг бошида туришини ва энг муҳтожларга ёрдам беришини таъкидладилар. Меҳмонлар Ҳаракат томонидан ўтган тўрт йил давомида амалга оширилган муҳим ишларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, иштирокчилар мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этишнинг самарали стратегиялари билан танишдилар. Конференция давомида кўриб чиқилган асосий мавзулар – миграция, COVID-19, иқлим ўзгариши ва Украина инқирози сифатида танлаб олинди.

Ундан ташқари минтақавий конференция доирасида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди:

— Халқаро федерация Бош котиби — жаноб Жаган Чапагаин билан;

— Халқаро федерация вице-президенти, Турк Қизил Ярим Ой жамияти президенти — жаноб Керем Киник билан шулар жумласидандир.

Учрашувларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, эҳтиёжманд фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва ҳоказолар муҳокама қилинди.