25 Iyl 2021

МЕҲР-ШАВҚАТ ҚОНУНЛАРИГА КЎРА

 

Қизил Ярим Ой жамияти ва унинг минтақавий ташкилотлари фаолиятидан бири – «Меҳр-Шафкат» ҳамшираларнинг  патронаж хизматидир.

Қизил Ярим Ой жамияти ҳамширалари тиббий маълумотга эга бўлган малакали мутахассислардир. Улар оғир касал беморларни парвариш қилишнинг замонавий технологияларига ўрганган бўлиб, халқаро замонавий таълим методлари доирасида ўзларининг касбий маҳоратларини мунтазам ошириб борадилар. Ходимлар Жамиат қарамоғидагиларга бепул манзилли тиббий-ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатадилар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, ҳар хил касалликларга чалинганларга уйда ва темир йўл вокзалларда ташкил этилган махсус хонларларда ғамхўрлик қиладилар.

Ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатадиган «Меҳр-Шафқат» хизмати ишига кўнгиллилар ҳам кенг жалб қилинади, хусусан жамият қарамоғидагиларга ғамхўрлик қилишда ёрдам бериш, уларни ҳолларидан хабар олиш учун мунтазам ташриф буюриш ва алоқада бўлиш, мулоқот қилиш, тозалаш, ювинтириш, овқат тайёрлаш, дори-дармонлар, озиқ-овқат, харидларини амалга ошириш ва етказиб беришда ёрдам беришда улар муҳим аҳамиятга эгадирлар.

Ҳозирги кунда «Меҳр-Шафқат» хизматининг 200 дан ортиқ ҳамширалари Жамиятнинг 2925 бўлимида ёрдам кўрсатмоқда. Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Хизмат ҳамширалари 42473 мартта уйларга ташриф буюрганлар, 37408 марта тиббий хизмат кўрсатган ва 33986 марта ижтимоий хизматни амалга оширганлар.

Тошкент, Навоий, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бу ишлар ўз даражасида олиб борилмоқда, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ҳам вазият бир мунча яхшиланмоқда.

«Меҳр-шафқат» хизмати фаолияти 350 марттадан ортиқ оммавий ахборот воситаларида – босма нашрларда, телевидение ва радиода, шунингдек интернет нашрларида ёритилган.

Бу соҳасида етакчилар қаторида «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ ҳузуридаги Ўзбекистон ҚЯОЖ Минтақавий ташкилоти ҳам бор. Ушбу ташкилотнинг 23 ҳамшираси ва 5 кичик ҳамшираси ижтимоий ҳимояга ва тиббий-ижтимоий хизматларга муҳтож 445 темир йўл ишчиларига хизмат  қилиб келмоқдалар.

Қарамоғдагиларнинг истаклари ва ударнинг ёзма хатларининг ўзи Меҳр-Шафқат хизмати ҳамшираларининг иши қанчалик талабгирлигидан далолат беради. Мана битта мисол. Светлана Фрадкина, иккинчи гуруҳ ногирони, 82 ёшда. У бутун умри давомида темир йўлда ишлаган ва 351 -тажриба йўл станциясида оддий ишчи сифатида нафақага чиққан. У кўп йиллар давомида «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ ҳузуридаги Ўзбекистон ҚЯОЖ минтақавий ташкилоти Меҳр-Шафқат хизматининг қарамоғида. У ўз мактубида қуйидагиларни баён қилган: “Менга – қарияларга, меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган эътибор учун Қизил Ярим Ой жамияти раҳбариятидан жуда миннатдорман. , озиқ-овқат, кундалик эҳтиёжлар учун ишлатиладиган уй -рўзғор буюмлари билан бизга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. Қизил Ярим Ой жамиятининг қўллаб-қувватлаши туфайли биз ўзимизни ёлғиз ҳис қилмаймиз. Мен ушбу ташкилот ходимларига виждонли меҳнати, меҳрибонлиги ва бизга, кексаларга бўлган юксак эътиборлари учун чуқур миннатдорчилик билдирмоқчиман». Бу сўзлар нафақат Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг ишига юқори баҳо, балки уни янада такомиллаштиришга туртки беради.