10 Fev 2023

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА БИРИНЧИ ЁРДАМ КУРСЛАРИ

Туркия ва Суриядаги фожиалар кўп ҳолларда ўз вақтида аҳолига биринчи ёрдам кўрсатилмагани ва аҳоли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш қоидалари тўғрисида бошланғич билимга эга бўлмагани оқибатида аҳоли орасида қурбон бўлганларнинг кўплиги жамиятимиз томонидан аҳоли ўртасида олиб олиб борилаётган ишлар нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.
Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ҚЯОЖ Навоий вилоят ташкилоти ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан низом фаолиятининг мазкур йўналишлари бўйича ишларни кучайтириш борасида катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан биргаликда Учқудуқ, Қизилтепа, Навбаҳор ва бошқа шаҳар ва туман бўлинмаларида аҳоли ва корхона ва ташкилотлар ходимлари билан машғулотлар ўтказилди.
Шу билан бирга, хорижий қўшма корхоналар томонидан ўз ходимларига биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўргатиш бўйича мурожаатлар кўпайган. Мураббийлар Л.Тўқсонова ва Н.Эшбоева “Altekting Tashkent” МЧЖ, “Nyrlirim menibg” масъулияти чекланган жамиятларида шартнома асосида биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар ўтказдилар. Ўқув курслари иштирокчилари қизиқарли ва малакали ўтказилган машғулотлар ва амалий машғулотлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Шу билан бирга, Навоий вилояти маҳаллалари аҳолиси учун ҳам вилоят депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди гранти бўйича ўқув-семинарлар ўтказилиб, уларда 30 дан ортиқ киши ўқитилди. Биринчи ёрдамга ўқитиш бўйича ишлар давом этмоқда.