30 Okt 2021

Халқаро Федерация делегати Жамият фаолияти билан танишмоқда

2021-йилнинг 25-30 октябрь кунлари Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси делегати Пол Девенпорт Ўзбекистон Қизил Ярим Ярим Ой Жамияти фаолияти билан танишди

Марказий Осиёда Миллий Жамиятларни ривожлантириш координатори сифатида жаноб Девенпорт биринчи навбатда яхши фаолият юритувчи Жамият салоҳиятини оширишга қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти марказий аппарати ходимлари билан атрофлича суҳбат ўтказилди. Жамият тақдимоти давомида жаноб Девенпорт Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилий тузилмаси, Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва молиялаштириш манбаларига оид ўзи учун янги бўлган кўплаб маълумотларни билиб олди. Шунингдек, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ўзининг фаолиятини Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерациясининг 2019-йил декабрь ойида бўлиб ўтган сўнгги Бош Aссамблеяси чоғида тасдиқланган “2030-йилгача бўлган стратегик режа” ва Ўзбекистон Республикаси ҚЯОЖнинг ”2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик режа”си асосида қураётгани ҳам муҳокама қилинди.

Жамиятнинг Ўзбекистон давлат тузилмалари билан ҳамкорлиги қанчалик яқин эканлиги, шунингдек, молиявий даромаднинг атиги 30 фоиздан камроғи хорижий ҳамкорлар – Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари, Халқаро Қизил Хоч Федерациясидан, шунингдек, Германия Қизил Хоч ва Хитой Қизил Хоч Жамияти билан икки томонлама дастурлар орқали тушаётгани меҳмонни ҳайратда қолдирди. Маълумки, Қизил Ярим Ой Жамиятига хайрия лойиҳалари учун маблағларнинг 70 фоиздан ортиғи аъзолик бадаллари ва ички донорлар ҳисобидан, биринчи навбатда, Олий Мажлис жамоат фонди грантлари, фавқулодда вазиятларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича Давлат дастурлари, шунингдек, жамоавий ва шахсий хайр-эҳсонлар ҳисобига тўғри келади.

Тошкентда бўлганида жаноб Девенпорт Республика ўқув-услубий маркази фаолияти билан танишди, унинг фаолияти ҳақида марказ директори М.М. Миржапаров батафсил сўзлаб берди.

Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят, туман ва шаҳар ташкилотларининг кенг тармоғига эга бўлиб, уларнинг фаолиятига жаноб Девенпорт ҳам катта қизиқиш билдирди. У Жамиятнинг Тошкент шаҳар ташкилоти ва Учтепа туман бўлимида бўлди. ХҚХваҚЯОФ делегати “Меҳригиё” имконияти чекланган болалар маркази фаолияти билан танишди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ташкилоти раиси У.Қ.Мухамедова Жамият қарамоғидагиларини қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа лойиҳа ва дастурлар, Ўзбекистон Ўзбекистон ҚЯОЖ пойтахт бўлими ходимлари ва кўнгиллилари томонидан амалга оширилаётган улкан ишлар ҳақида гапирди.

Шундан сўнг жаноб Девенпорт вилоят ташкилоти фаолияти билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига йўл олди. Унинг Самарқанддаги дастури жуда бой еди – Биринчи тиббий ёрдам ўқув маркази, Ўзбекистон ҚЯОЖ Жомбой вилоят бўлими, жамиятнинг бошланғич ташкилотлари – “Мир Саид Барак” фуқаролар йиғини, архитектура-қурилиш институти “Ҳаёт хавфсизлиги” кафедраси ҳамда Тайлоқ туманидаги 8-мактабда кўрган таассуротларини Самарқанд вилояти ташкилоти раиси М.Aрипова, ходимлар ва волонтёрлар билан ўртоқлашди.

Тошкентга қайтгач, Жамият раҳбарияти билан якуний учрашувда жаноб Девенпорт Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси билан келгусидаги ҳамкорлиги масаласини ҳам муҳокама қилди.