03 May 2018

“Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичи

2018 йилнинг 2-3 май кунлари Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номли санъат саройида мактаб ўқувчилари ўртасидаги “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда 12 та вилоят ва Қорқалпоғистон Республикасидан келган 8 аъзодан иборат ўқувчилар жамоалари мусобақа низомида белгиланган шартлар асосида беллашишди. Мусобақага Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фарғона вилоят Қизил Ярим Ой Жамияти ташкилоти, вилоят Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими, халқ таълими, маданият бошқармалари, ёнғин хавфсизлиги бўлими  ходимлари таклиф этилди. Икки кун давом этган мусобақаларда жамоалар ўз ижодий ишлари ва назарий билимларини кўрсатиш билан бир қаторда, эстафета, сувли тўсиқдан арқонда ўтиш, палатка тиклаш, жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғин содир бўлганда тўсиқлардан ўтиш каби шартлар бўйича беллашдилар.

Мусобақада Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби (ИДУМ) жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни Навоий вилояти жамоаси, 3-ўринни Қорқалпоғистон Республикаси вакиллари эгаллади.

“Энг яхши тиббий амал” номинацияси бўйича ғолибликка Самарқанд вилояти жамоаси лойиқ деб топилди. “Энг билимдон” номинацияси бўйича ғолибликни Сирдарё вилояти жамоаси эгаллади. “Энг ҳамжиҳат жамоа”  номинацияда ғолибликни Жиззах вилояти жамоаси олди. “Энг ёш қутқарувчи ўғил бола” номинациясида Наманган вилояти ўқувчиси ғолиб бўлди. “Энг ёш қутқарувчи қиз бола” номинациясида эса ғолиблик Фарғона вилоятилик ўқувчи қизга насиб этди.

Мусобқада 154 нафар мусобақа иштирокчилари ва мураббийлар, мусобақа шартларини баҳолаб бориш учун 12 нафар ҳакамлар иштирок этди