06 Okt 2016

Халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

2016 йил 6 октябрь кунида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича Бошқармаси Минтақавий офисидан  ҳамкорлар ташриф буюришди.

Учрашув ЎҚЯО Жамиятининг Марказий офисида бўлиб ўтди.   Минтақавий офисидан келган ҳамкорлар билан учрашувда Миллий Жамият раҳбарлари ва бўлим бошлиқлари иштирок этишди.

Учрашувни Ўзбекистон ҚЯОЖ Раиси, профессор Ҳамид Ёқубович Каримов очди. Ҳ.Ё.Каримов ўз чиқишида Миллий Жамиятнинг кенг қамровли ишлари ҳақида батафсил гапириб берди. Шунингдек фавқулодда вазиятларга тайёрланиш ва улар содир бўлганда мухим фаолиятнинг шакл ва усуллари тўғрисида маълумот берди. Ўз навбатида БМТ офисининг гуманитар масалалар бўйича координатори жаноб Абдурахим Мухидов Минтақавий Бошқарма томонидан жаҳонда, шу жумладан Марказий Осиёда олиб борилаётган ишлари ҳақида сўзлаб берди. Миллий Жамият раҳбарияти Минтақавий офиснинг вакиллари томонидан таклиф қилинган ҳамкорлик схемасини яратиш ғояларини қўллаб-қувватлади.

Учрашувда Ўзбекистон ҚЯОЖ вакилларига Минтақавий офиснинг ФВда фаолият олиб бориш масалалари бўйича миллий маслаҳатчиси Жапар Мирзаналиева хоним таништирилди. Таъкидланганидек, меҳмон БМТ Бошқармасининг Марказий Осиё мамлакатлари Қизил Ярим Ой Жамиятлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштиради.