26 Avg 2014

“Меҳнат миграцияси” лойиҳаси

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти республикамизнинг тўртта минтақаси – Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Европа Иттифоқи, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти кўмагида меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширмоқда. Бугунги кунда туртта вилоятда лойиҳа доирасида Ахборот-таълим марказлари ташкил қилинган ва фаолият кўрсатмокда. Жорий йилнинг олти ойи давомида Тошкентдаги Марказда 700 кишига турли мавзуда консультациялар берилди. Кам таъминланган оилалардан 16 нафар ёшлар компьютер саводхонлиги курсида ўқиди, 15 нафар ёшлар тил ўрганиб, сертификатларга эга бўлишди.

Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Тошкент шаҳар бўлими ва “NTV OPPORTINIT1” нодавлат, нотижорат таълим компанияси ўртасида Битим имзоланди. Унга асосан бир қанча йўналишларда мутахассислар тайёрланади. Компания эса курсда таълим олиб сертификатга эга бўлганларни ишга ҳам жойлаштириш мажбуриятини олади. Ҳозирда шундай курсда ўқиган 16 нафар қиз ишга жойлаштирилди. Тез кунларда йигирмага яқин ёшлар янги мутахассислик буйича сертификатга эга бўлади.

Шу йилнинг олти ойи мобайнида республика бўйича лойиҳа доирасида 16 та акция, 20 та треннинг ўтказилиб уларда 2,5 минг киши иштирок этди.