13 Noy 2017

Қашқадарёдан хабарлар

2017 йил 3-чорагида ЎҚЯОЖ Қашқадарё вилоят ташкилоти ва унинг туман бўлинмалари ҳамкор ташкилотларда қатор учрашув ва семинарлар ўтказди. Масалан, 2017 йил 6 сентябрда “Ўзбурғунефтгаз” АКнинг “Техник таъмирлаш ва бутлаш” филиалида “Фавқулодда вазиятлардан жабрларганларга биринчи ёрдам кўрсатиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Вилоят ташкилоти мутахассиси Ф.Ермаков тадбир иштирокчиларига мавзунинг мазмунини тўлиқ тушунтириб берди, 9-сентябрда эса бу ҳақда “Қашқадарё” газетасида ахборот чоп этилди. 

11-октябр Чироқчи туманида тиббиёт ходимлари учун семинар бўлиб ўтди. 7 ноябрда Соғлиқни сақлаш ходимлари кунига бағишлаб ЎҚЯОЖ Косон туман бўлинмаси туман врачлар ассоциацияси билан ташкил этган катта тадбирда маърузалар ўқилди. Ушбу тадбирда таклиф этилган якка-ёлғиз қарияларга ЎҚЯОЖ туман ташкилотининг совғалари тақдим этилди.

Мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, вилоят ва туманлар таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ёшларга таълим-тарбия берувчи педагоглар орасида ҳам катта ишлар олиб борилмоқда. Бундай семинарлар 14-сентябрда Ғузор туманида туман ХТБ ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда, 24-сентябрда Миришкор туман бўлинмаси томонидан тумандаги Иқтисодиёт коллежида ташкил этилди. 15-сентябрдан 13-ноябргача бўлган даврда Китоб туманидаги қатор таълим муассасаларида туман бўлинмаси туман ХТБ, туман соғлиқни сақлаш бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши билан биргаликда бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

 

Кўрсатилган барча тадбирларда қатнашчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди. Улар ҳақида вилоят телевидениеси ва туман газеталарида тегишли хабарлар берилди.