11 Apr 2013

Дўстона алоқалар мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раҳбариятининг  Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Бош директори Ив Дакор билан учрашуви  ташкилот  ҳаётидаги ёрқин воқеа бўлди. Мартабали меҳмон билан бирга  учрашувда ХҚХҚнинг Евроосиё ҳудуди бўйича  амалий фаолияти раҳбари Лоран Корба, ХҚХҚнинг Марказий Осиё  бўйича минтақавий Делегацияси бошлиғи Ив Арнольди, ХҚХҚ МВ ҳамкорлик бўлими ассистенти Кира Сулейманян, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти  раиси профессор Х.Ё.Каримов, Ўзбекистон ҚЯО Жамияти  ижрочи директори Э.А.Амиралиева, халқаро бўлим мудири П.Д.Абдуллахонов иштирок этдилар. Суҳбат аввалида  профессор Х.Ё.Каримов  Жамиятнинг ҳозирги ривожланиш босқичидаги фаолияти ҳақида сўзлаб,  Қизил Хоч ва   Қизил Ярим Ой  Халқаро Ҳаракатининг 150 йиллиги  муносабати билан режалаштирилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берди.   

Жумладан, “Қизил Ярим Ой Жамиятининг  республикада фуқаролик жамиятини барпо этишдаги роли ва ўрни” мавзуидаги илмий-амалий анжуман мамлакатимиз  ижтимоий ҳаётидаги  муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда. Унда иштирокчилар эътиборига Нодавлат нотижорат ташкилотларининг   Ўзбекистондаги  фаолиятига бағишланган бир қатор қизиқарли  маърузалар ҳавола этилади.  Байрам тадбирлари доирасида 2013 йил 3 май куни  Миллий матбуот марказида матбуот анжумани, 6  май куни эса  “Туркистон”  саройининг муҳташам биносида   байрам тадбири ва катта концерт дастури бўлиб ўтади.  Бундан ташқари Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ҳамкорлигида 24-26 апрель кунлари  Республика шошилинч тиббий ёрдам  илмий маркази ҳамда Тиббиёи ходимларини  малакасини ошириш институти базасида  тиббиёт ходимлари учун  ўқув курслари ташкил этилади.  Ўз навбатида, Ив Дакор Ўзбекистон  Қизил Ярим Ой Жамияти фаолиятига юқори баҳо бериб,  ушбу Миллий жамият Халқаро эканлигини, бу борадаги алоқалар  эса  давом этиб, янада мустаҳкамланишини таъкидлади.