10 May 2017

Виждон амри билан

Нашримизнинг нигоҳида  – АНДИЖОН. Кейинги вақтда   минтақа  ташкилоти  ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариши билан кўзга ташланмоқда. Ташкилот ўз ҳисобига маблағ йиғиш бўйича мақсадли фаолият олиб боргани учун, бугунги кунга  келиб 1 миллиард 200 минг сўм маблағ тўпланди.

– Бу ҳам ҳали чегара эмас, – дейди Ўзбекистон ҚЯОЖ Андижон вилоят ташкилоти раиси Холида Мирзараҳимова. – Биз ўз ишимизни тўғри ташкил этдик холос. Бевосита шахсий мулоқот ўрнатганимиз сабаб ташкилот ва идораларнинг барча раҳбарлари бизга пешвоз чиқишмоқда. Яна бир жиҳат – йиғилган маблағларнинг манзилли йўналтирилаётгани. Тушган маблағларнинг қаерга ва кимларга таҳсим қилиниши, ва  бу кўмакнинг қанчалик муҳимлигини кўргач, ҳар бир кишида ушбу эзгу ишларга дахлдорлик ҳисси ўйғонади.

Холида опа ўз васийлигида турувчи инсонларнинг ҳар бири билан юзма-юз кўришади. Ким нимага муҳтожлигини, қандай яшаётганини, биринчи навбатда қандай ёрдам бериш кераклигини яхши билади. 9-май – Хотира ва қадрлаш куни ҳам воқеаларга бой бўлди. Ушбу кунда нафақат совғаларни тайёрлаш ва уларни тарқатиш, балки ҳар бир уйга шахсан бориш ҳам керак бўлди. Байрам арафасида кириб келган меҳмонларни ўзгача қувончи ила биринчи гуруҳ ногирони Ҳикматхон Нуруддинова, ёлғиз яшовчи нафақахўр Дарья Бушуевалар кўплар қатори кутиб олишди, озгина эътибор ва чин юракдан суҳбат қуриш бундай кишиларни беҳад шод этди.

– Фақат ўтган йилнинг ўзида, давлат дастури доирасида вилоят ташкилоти томонидан васийликдаги одамларимизга кўмаклашиш учун 20 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди, – дейди Холида Телмановна. – Муравват уйларида яшовчилар, мактаб-интернатда тарбияланаётганларга доимий ғамхўрлик қиламиз, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатамиз. Уларни  зарур тиббий ашёлар ва чойшаблар билан таъминлаш учун 81 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Инсон омили  – жуда муҳим жиҳатлардан биридир.  Агар яхши жамоа тузилган бўлса, ишингизнинг муваффақияти таъминланган бўлади. Бу ҳақда ташкилот ходимлари ўз фикрларини билдирадилар.

Эргашева Феруза – Пахтаобод туман ташкилотининг “Меҳр-шафқат” хизмати тиббиёт ҳамшираси:

– Менинг қарамоғимда 24 киши бор, уларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож, ҳар бирига ўзига хос ёндашиш керак. Кимгадир руҳий кўмак зарур, бошқасининг уй юмушларига кўмаклашиш ёки ҳовлисини тартибга келтириш керак, яна кимдир суҳбатдошга муҳтож. Бу кишиларнинг барчасидан биз меҳримизни сираям аямаймиз.

Зарнигор Маҳмудова – 29-мактабнинг 7-синф ўқувчиси, “Ёш қутқарувчи” мактаб жамоасининг аъзоси:

– ДИПЕКО-9 лойиҳаси менга кўплаб янги дўстлар топишга кўмаклашди. Ташкилот мутахассиси Ильмира Садовникова бизга жуда яқин ва яхши дўст бўлиб қолди. У киши  фавқулодда вазиятлар юз берган вақтда тўғри хатти-ҳаракат қилишни, ўз вақтида шифокор келгунча биринчи ёрдам кўрсатишни ўргатди.

Азизбек Бойматов – Офатларга қарши тезкор жамоа аъзоси:

– Мен Жамиятнинг кўнгиллиси эканлигимдан фахрланаман! Ўтган вақт мобайнида мен кўп нарсаларни ўргандим. Энг аввало ўзим учун энг муҳим сифатни – ўзимга ишонишни, мустаҳкам дўстликни, бир жамоа бўлиб ишлашни ўргандим.