05 Iyn 2014

Беғараз донорлик

Инсонларнинг беғараз донорлик ёрдами тўғрисида фақат гап-сўзлар орқалигина билмаймиз. Бировлар учун бу қаҳрамонлик, фидойилик бўлса, бошқа бирларга – фуқаролик бурчи, яна кимгадир эса – ўзлари қачонлардир бошқа бир инсонлардан кўрган ёрдами учун миннатдорчиликдир. Донорлик – турли тақдирга эга инсонлар, аммо уларнинг ўхшаш томони – ўз қонини топшириш орқали бировлар ҳаётни қутқаришдир. Беғараз донорликка ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига бағишланган лойиҳалар Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон минтақавий ташкилоти фаолиятида кўплаб амалга оширилади.

Шулардан бири – «Ёшлар соғлом турмуш тарзи ва беғараз донорлик» акциясидир. Мазкур тадбир минтақавий ташкилот ташаббуси билан Қорақалпоғистондаги бир қатор олий ўқув юртларида бўлиб ўтди. Унда талабалар ва ўқитувчилар, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Қон қуйиш станцияси мутахассислариқ ва унинг таркибий қисмлари, муҳтожлар учун қон базасини ташкил этишда кенг жамоатчилик иштирокининг зарурлиги тўғрисида сўз юритди.

Акция давомида кўплаб ёшлар беғараз донор бўлмоқчи эканлигини билдиришди. Шулардан бири Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали талабаси Тимур Муратбоевдир. У беғараз донор бўлиш истагини шундай изоҳлади: «Мен бир неча йиллардан буён соғлом турмуш тарзини юритаман, чекмайман, спиртли ичимликлар ичмайман. Менинг қоним кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берса, жуда мамнун бўлардим».