12 Noy 2017

Қорақалпоғистонда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2016 йил 6 май куни тасдиқланган “Зилзилалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда аҳолини ҳаракат қилишга тайёрлаш тадбирлари самарадорлигини янада ошириш комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 11-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун ва “Фавқулодда вазиятларга тайёрланиш ва улар юз берганда ҳаракат қилиш”га оид 2017 йилги дастур доирасида 2017 йил 10-12 ноябрь кунлари Қораўзак, Тахтакўпир ва Нукус туманларидаги санитар дружиналари ва постлари учун ЎҚЯОЖ Қорақалпоғистон республика ташкилоти ушбу туманлар бўлинмалари иштирокида Биринчи ёрдам бўйича тренинглар ташкил этди.

Учрашувда Тахтакўпир, Қораўзак, Нукус туманларидаги ташкилотларнинг санитар дружиналари ва постлари аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ,  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакиллари иштирок этдилар.

ЎҚЯОЖ томонидан аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш фавқулодда вазиятларда йўқотишларнинг олдини олишни камайтиришда ҚХ ва ҚЯО ХФнинг асосий вазифаларини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда. Ушбу йўналишдаги ишларни тизимлаштириш учун Қорақалпоғистон ФВБ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкилот, муассаса ва ўқув юртларида тузилган санитар дружиналари ва постларини ўқитишга оид тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унда аҳолини эҳтимол тутилган ФВга тайёрлаш, биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш, соғлом турмуш тарзи тарғиботи, аҳолининг турли қатламлари орасида тиббий ва санитар-гигиеник билимларни тарқатиш масалалари ҳам мавжуд.