18 May 2017

Инсонпарварлар форуми

ҚОЗОҒИСТОН. 2017 йил 16-17 май кунлари Алматида Шарқий Европа, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари Миллий Жамиятлари раҳбарларининг халқаро форуми бўлиб ўтди. Ушбу ишчи учрашувида Ўзбекистон ҚЯОЖ делегацияси ҳам иштирок этди.

Миллий жамиятлар вакиллари минтақавий инсонпарварликнинг ривожи ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракати барча таркибий қисмлари ва қатнашчиларининг ўзаро алоқаларига оид қатор муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

Халқаро Ҳаракат вакилларининг минтақада амалга оширилаётган фаолиятга бағишланган чиқишлари, 2017 йилги Уставга оид учрашувларга – Бош Ассамблея ва Делегатлар Кенгашига  тайёргарлик ишлари ҳақида ахборотлар берилди. Шунингдек Миллий жамиятларда ёшлар ҳаракатини ривожлантириш, 2018 йилда Алматида бўладиган Европа Минтақавий Конференциясини ўтказишга оид масалалар муҳокама қилинди.

Форумда Ўзбекистон ҚЯОЖ делегациясининг тақдимоти намойиш этилди. Ушбу чуқур  маълумотга эга маъруза миллий ва минтақавий даражалардаги инсонпарварлик фаолиятини амалга ошириш учун маблағ йиғиш соҳасидаги янгича ёндошувларга бағишланди.

Йиғилиш якунларига кўра Миллий Жамиятларга Ҳаракат доирасида ФВга тайёрланиш ва у юз берганда ҳаракат қилиш, қонунчилик базасини кучайтириш, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар ва кўнгиллилар ролини ошириш, ресурсларни жалб этиш соҳасидаги салоҳиятни кучайтириш ва мувофиқлаштириш йўналишларидаги фаолиятларини янада кучайтириш таклиф этилди.