//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2016 йил 8-12 август кунлари Тошкент вилоятидаги “Хўжакент” пансионатида Ўзбекистон ҚЯОЖнинг Офатларда тез ёрдам кўрсатиш Миллий жамоасининг тактик машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўқув машқларининг ўтказишдан асосий мақсад – ОТЁКМЖ аъзолари, Ўзбекистон ҚЯОЖ кўнгиллилари ва мутахассисларига амалий кўникмалар ўргатиш, шунингдек, Миллий Жамиятнинг календарь режасига мувофиқ унинг ФВга тайёрланиш ва ўша пайтда фаолият кўрсатишга оид салоҳиятини мустаҳкамлашдир.
Биринчи машғулот ФВ юз берганда шахсий таркибнинг саф тортишидан бошланди. Қутқариш ишлари “Инсонийлик” ўқув-услубий маркази асосий биносининг периметри бўйлаб ташкил этилди. Бунда ФВВ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ёнғиндан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш элементлари машқ қилинди. Жамоа аъзолари юқори профессионализм ва хатти-ҳаракатлар уйғунлигини намойиш этишди. “Дала машқлари Миллий жамоасининг тайёргарлик даражасини, унинг жипслигини, маънавий барқарорлигини, ҳақиқий ҳаётга яқинлаштириб ташкил этилган жисмоний ва психологик тўсиқларни енгиб ўтиш маҳоратини кўрсатади”, – деб таъкидлади Миллий жамоа бошлиғи М.Миржаппаров.
Шу ўринда Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан Ўзбекистон ҚЯО Жамияти зиммасига аҳолини эҳтимолий фавқулодда вазиятларга тайёрлаш бўйича алоҳида вазифалар юклатилган ягона жамоат ташкилоти эканлигини эслатиб ўтиш жоиз.
Офатларда тез ёрдам кўрсатиш Миллий жамоаси 2011 йил ноябрь ойида тузилган. Унинг сафларида Ўзбекистон ҚЯОЖнинг минтақавий ташкилотларида фаолият юритувчи 250 дан ортиқ етакчи кўнгиллилар бор. Бу каби тактик машғулотлар мунтазам ташкил этиб турилади. Навбатдаги машғулотларни тайёрлашга катта миқдордаги моддий-техник, молиявий маблағлар сарфланди. Умуман олганда, ушбу дала машғулотлари ўтказиш жойига 4,5 тонна махсус юклар келтирилди.
Жамоа аъзолари дам олувчилар орасида нафақат махсус кийим-кечаги, хотиржам хатти-ҳаракатлари ва моҳирлиги билан ажралиб турдилар. Улар ортиқча шошма-шошарликсиз, тезлик билан чодирлар ўрнатдилар ва унда график асосида кечаю кундуз навбатчилик ҳам ташкил этилди. Бу ерда имитация (яъни воқеликка яқинлаштирилган) машғулотлар ўтказилди. Бунда шахсий таркиб қутқариш бўйича ишларни, махсус жиҳоз ва қурилмалардан фойдаланган ҳолда шартли равишда жабрланганларни транспортировка қилиш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатишни намунали ва юқори даражада намойиш этдилар.
Машғулотлар вақтида ОЁКМК аъзоларининг қийин шароитларда, кечаю кундуз, турли табиий ҳалокатларда Ўзбекистон ҚЯОЖ низомига кўра инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш, биринчи ёрдам кўрсатиш пунктларини жойлаштириш ва ташкил этиш ишларини бажариш тайёргарлиги текширилди.
Дала машғулотлари ниҳоясида барча қатнашчиларга сертификатлар топширилди.