31 Iyl 2019

Ҳукумат қарорининг бажарилиши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 650 сонли “Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 30 июль куни Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини худудида “Маҳалла фуқаро муҳофазаси тузилмаларини шай ҳолатга келтириш” мавзусига бағишланган ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

 Ўқув машқлар вилоят ФВ бошқармаси, вилоят ва туман ҳокимликлари, Ўзбекистон ҚЯОЖ Сурхондарё вилояти ташкилоти, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа тегишли идоралар томонидан ташкиллаштирилди. Ўтказилган машғулотларда “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” тузилмаси йиғма гуруҳлари хоналарининг жиҳозланиши, уларни асбоб-анжом ва ҳимоя воситалари билан таъми нланиши, шахсий ҳимоя воситалардан фойдаланиш тартиби, биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари, аҳолини зилзила, сел, ёнғин каби фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш мавзуларига алоҳида эьтибор қаратилди. Йиғма гуруҳларнинг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги амалий ҳаракатлари намойиш қилинди. Тадбирлардан кўзда тутилган мақсад маҳаллий аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва улар томонидан биринчи ёрдам кўникмаларини ўзлаширилишини текширишдан иборат бўлди. Ўтказилган машқларда вилоят ҚЯОЖ ташкилоти ходимлари ва кўнгиллилари фаол иштирок этишди.

Шунингдек, “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳларнинг шай ҳолатини текшириш мақсадида амалий машқлар 5-7 сентябрь кунлари Нукус шаҳрининг “Хаво йўллари”, Кегейли тумани “Маданият” ва Караузак тумани “Караузак” маҳаллаларида ўтказилди ва уларда ЎҚЯОЖ Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти ходимлари, кўнгиллилари ва офатларда ҳаракат қилувчи команда аъзолари фаол иштирок этишди.