19 Avg 2016

Буни барча билиши шарт

2016 йил 18-19 август кунлари ЎҚЯО Жамияти мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти минтақавий ва хамкор ташкилотларининг санитар дружиналари учун  Биринчи ёрдамга ўқитиш бўйича тренинглар ўтказилди.

Ушбу семинар Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган “Зилзилалар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш чора-тадбирлари самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, зилзилалар вужудга келганда аҳолининг ҳаракатланишга тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан тадбирлар  Дастури” доирасида ташкил этилди.

Тренинг фасилитаторлари бўлиб ЎҚЯО Жамияти Тиббий-ижтимоий бўлим бошлиғи – лойиҳа координатори  С.М.  Умаров, ЎҚЯОЖ тренерлари А.Губайдулин ва Қ.Давлетмуратов иштирок этдилар.Ўқув курси тингловчилари турли ташкилот ва идораларнинг  ўттизга яқин вакилларидан иборат бўлди. Муҳим билимлар олганлар қаторида “Устюртгеофизика” ХК, “Аэропорт Нукус” АЖ, “Урганч ёғ” АЖ, “Хоразм гиламлари” корхонаси ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятлари ўрта-махсус касб–ҳунар коллежлари ва Олий таълим муассасаларидан вакиллар қатнашдилар.

Булиб ўтган тренинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоят ҚЯОЖ ташкилотларининг  хамкорлари ўртасидаги алоқаларини янада  мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади, дея эътироф этишди мутахассислар. Олинган маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг ЎҚЯОЖ ташкилотлари фаолияти, яъни  фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уни олдини олиш борасидаги, шу қаторда аҳолини Биринчи ёрдамга ўқитиш тўғрисидаги билимларини оширишига кўмак беради. Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Б.Янгибоев “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, ФВларда ва зилзилалар вужудга келганда аҳолининг ҳаракатланишга тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан тадбирлар  Дастури”ни  имзолади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, 2016-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҚЯОЖ ташкилоти мутахассислари томонидан 25 мингдан зиёд сандружина ва санпостлар аъзоларининг  Биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига  ўқитиш белгилаб қўйилган. Тренинглар  якунида барча қатнашчиларга сертификатлар топширилди