28 Okt 2015

ERNA мандати

2015 йил 28 октябрда Қирғизистонниг Бишкек шаҳрида ЭРНА (Европа Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамияти)нинг XVIII –йиллик мажлиси бўлиб ўтди.

Форумда 20дан ортиқ Миллий Жамият, шунингдек, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерацияси, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Европа зонаси Халқаро Федерацияси, ART тармоғи (ВИЧ, ОИТС ва туберкулёз масалалари бўйича Осиё Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамияти) ва ERNA Котибиятидан 40 га яқин вакиллар иштирок этди. Ўзбекистон ҚЯОЖдан тиббий-ижтимоий бўлим бошлиғи С. Умаров иштирок этди.

Мажлис иширокчилари “ERNA бугун” ваколатини амалга оширган ҳолда “Нима?”, “Нима учун?”, “Қандай?” саволларига жавоб бериш давомида халқаро ташкилот олдида турган долзарб вазифаларни кўриб чиқишди. Форум доирасида “ERNAнинг келажак тармоғи: ОИТС ва туберкулёзга чалинганлар эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, Европа ва Марказий Осиёда янги ҳолатларнинг олдини олиш учун Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятининг муваффақиятли, кучли тармоғини бошқаришга интилиш” мавзуида анжуман бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчилари томнидан ERNAни ривожлантиришнинг 2016–2018 йилларга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Сайлов натижаларига кўра, ERNAтармоғи Президентлигига Италия Миллий Жамиятининг доимий қўмитаси аъзоси Массимо Барра беш йил муддатга сайланди. Латвия Миллий Жамияти Бош котиби, волонтёр Улдиз Ликопс ERNA вице-президент этиб сайланди.

Иштирокчилар томонидан бир қатор масалалар, жумладан, Миллий Жамиятларнинг кўп режали фаолиятни амалга ошириш бўйича хабардорлигини ошириш, ERNAни ривожлантиришнинг 2016–2018 йилларга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқиш, ВИЧ/ОИТС олдини олиш ва даволаш масалалари бўйича мобиль иловадан фойдаланишни амалиётга татбиқ этиш, ERNA фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш индикаторини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар қабул қилинди.