08 Sen 2017

Ўқув-услубий ва амалий машқлар

Ўзбекистон ҚЯОЖ Наманган вилоят ташкилотида 2017 йил 6 сентябрь куни “Меҳр-шафқат” хизмати ҳамширалари иштирокида ўқув-услубий машғулот ўтказилди.

Унда вилоят ташкилоти томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси бўйича 2017 йил биринчи ярмида амалга оширилган ишларнинг натижалари ва келгуси вазифалар тўғрисида фикр алмашилди. Унда вилоят ташкилоти, шаҳар ва туманлар бўлимлари “Меҳр-шафқат хизмати” ҳамширалари ижро интизомини мустаҳкамлаш масаласи атрофлича муҳокама қилинди, вилоят ташкилот ва корхоналари ходимлари ва аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди, ютуқлар билан бирга мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Маҳаллий бўлимлар ижро аппарати ходимларига шаҳар ва туманлар ҳокимлари – фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг аҳолини биринчи ёрдамга ўқитишга оид 2016-2020 йиллар учун тасдиқланган режа-топшириқнинг жойлардаги ижроси ҳақидаги масала атрофлича муҳокама этилиб тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

2017 йил 7-8 сентябрь кунлари эса вилоят ва туман ҳокимликлари, фавқулотда вазиятлар бошқармаси ва бўлимлари, ҚЯОЖ вилоят ва Учқўрғон туман ташкилоти ҳамкорлигида “Учқўрғонёғ” ва “Учқўрғондон маҳсулотлари” корхоналарида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзаро ҳаракати” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.