06 Apr 2019

Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари

2-4 апрель кунлари Тошкент вилояти Паркент туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг аҳоли ва ҳудудларни зилзила оқибатида юз бериш мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўкув машқи ўтказилди.

Ўқув машқи давомида Чинорбулоқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Паркентсой”нинг 8та хонадонга хавф солаётган қисмида қирғоқни мустахкамлаш ва ўзан тозалаш ишлари амалга оширилди. Олмазор маҳалласидаги 44 сонли мактаб майдонида эвакуация қилинган аҳоли вақтинча палаткаларга жойлаштирилди ва уларга ҚЯОЖ вилоят ташкилоти томонидан дала шароитида биринчи ёрдам кўрсатиш ташкил этилди.

Зилзила оқибатида юзага келган вайроналар остида қолган аҳолига тиббиёт ходимлари томонидан кенг қамровли малакали тиббиёт ёрдами кўрсатилди. Булардан ташқари тумандаги 44-мактаб ва 13-мактабгача таълим муассасасида ўқувчи ва тарбияланувчиларга зилзила ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш амалда кўрсатилди. Тошкент вилояти ҚЯОЖ ташкилоти ва “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан фавқулодда вазиятларда зарар кўрган аҳолига зарурий воситалар беғараз ёрдам сифатида тарқатилди.

 

Ушбу мавзуга бағишланган яна бир қўмондонлик-штаб ўқув машқи  24-26 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида ўтказилди.

Ўқув машқлар маҳаллий ФВВ бошқармаси, Чимбой тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон Республикаси ва Чимбой тумани ташкилотлари, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа тегишли идоралар томонидан ташкиллаштирилди. Тадбирлардан кўзда тутилган мақсадлар аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш, улар томонидан биринчи ёрдам кўник-маларини ўзлаширилиши ва офатларга таъсир кўрсатувчи команда аъзоларини фалокат ҳудудидаги ҳаракатланиш қобилияти текширишдан иборат бўлди. Команда аъзолари томонидан дала шароитида палаткали лагерь ҳамда зилзила оқибатида жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинди. Машғулот давомида қутқарув ишларини амалга ошириш жараёнида жабрланганларни махсус инвентарь ва анжомлардан фойдаланиш орқали эвакуация қилишда команда аъзоларининг ҳаракатлари ишлаб чиқилди