20 Iyl 2019

Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари

17-19 июль кунлари Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, Риштон, Бағдод, Учкўприк, Бувайда, Тошлоқ ва Фурқат туманларида “Бошқарув органлари, ФВДТ худудий қуйи тизимларининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

 Вилоят ФВДТ ҳудудий тизими бошқарув органлари, куч ва воситалари билан ўтказилган машқларда механизациялашган йиғма команданинг саф кўриги, ёнғин билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатини бартараф этиш, аҳолини эвакуация қилиш ва авария-тиклаш ишларни олиб бориш каби тадбирлар амалга оширилди. Ўкув машқи давомида фавқу лодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун вилоят Қизил Ярим Ой жамиятининг заҳиралари тизими ташкил этилди, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бригадалари дала шароитида қуриш учун зарур бўлган палаткалар билан таъминланди ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилди. Ўзбекистон ҚЯОЖ Фарғона вилояти ташкилоти ўтказилган ўқув машқларда фаол иштироки учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди. Машқлар Андижон ва Наманган вилоятларида давом эттирилди ва уларда Ўзбекистон ҚЯО жамияти махаллий ташкилотлари фаол иштирок этишди.

 Ушбу мавзуга бағишланган яна бир қўмондонлик-штаб ўқув машклари 16-18 июль кунлари Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида ўтказилди ва унда вилоят ҚЯОЖ ташкилоти муносиб иштирок этиб, тадбир давомида шартли кўчирилган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган 30 нафар оилага жами 1 150 000 сўмлик озиқ-овқат махсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди.