28 May 2015

Мурувват акцияси

Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Наманган вилоят ташкилоти Рамазон ҳайитни нишонлаш муносабати билан васийликка олинган “Гўдаклар уйи” ҳамда “Саховат” ихтисослашган интернатида васийликка олинганлар учун инсонпарварлик акциясини ташкил этди.

“ Эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат айёми бўлмиш муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб,– дея таъкидланади мамлакатимиз Президентининг Қарорида, – миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш, халқимизнинг азалий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун жойларда тартибли ва юқори даражада, тегишли тадбирлар амалга оширилсин”.

Васийларни кенгроқ қамраб олиш мақсадида Наманган вилоят ташкилоти қошида раис, бўлим раҳбарлари, “Меҳр-шафқат” хизмати мутахассислари, ёш кўнгилилар таркибида ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Жойларда бўлиб ўтган учрашувларда Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган янги ҳужжатлар моҳияти ва аҳамияти, ижтимоий ёрдамнинг янги рағбатлари тўғрисида сўз юритилди. Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кекса авлодни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Қарори эълон қилинди. Мазкур Қарорга ва “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ 100 ёш ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоиз миқдорида устама қўшиб бериш белгилаб қўйилди. Шунингдек,турар- жой хизматига тўловлар юзасидан ойлик пул компенсанциялари бериладиган шахсларнинг имтиёзли гуруҳлари белгилаб қўйилди.