21 Sen 2023

ХҚХҚ МИНТАҚАВИЙ ВАКОЛАТХОНАСИ РАҲБАРИНИНГ ТАШРИФИ

21 йил 2023 сентябр куни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг бош қароргоҳига халқаро қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланган Биляна Милошевич хоним ташриф буюрди .
Милошевич хоним ХҚХҚнинг энг тажрибали ходимларидан биридир. Унинг Колумбия ва Серра-Леоне, Ироқ ва Иорданияга делегат, ХҚХҚнинг Шимолий Африка ва яқин Шарқдаги минтақавий ваколатхоналари раҳбарининг ўринбосари ва ниҳоят Жануби-Шарқий Осиёдаги минтақавий офис раҳбари сифатидаги фаолияти, уни катта имкониятлар ва ёрқин дунёқарашга эга шахс сифатида кўрсатади.
Биляна Милошевич хоним ва Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбарияти ўртасидаги суҳбат чоғида ХҚХҚ жамиятимизнинг энг узоқ йиллик ва ишончли ҳамкори экани таъкидланди. Республикамиз мустақилликка эришган 1990-йилларнинг бошларида ХҚХҚ бизни барча соҳаларда қўллаб-қувватлади. ХҚХҚнинг услубий кўмаги туфайли Ўзбекистон Қизил Ярим Ойи халқаро қўллаб-қувватланди ва халқаро қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракатининг тўлақонли аъзоси бўлди.
30 йилдан ортиқ вақт давомида биз доимо ёнма-ён ишлаймиз ва ҳеч қачон ҳамкорлигимизни бир кунга ҳам тўхтатмаганмиз. Ҳозирги кунда ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда ривожланмоқда:
– «Коммуникация» (шу жумладан, ХГҲ ҳақида билим тарқатиш,)
– «Биринчи ёрдам компоненти билан фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ва уларга жавоб бериш»
– «Оилавий ришталарни тиклаш»
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти раиси Х. Я. Каримов ХҚХҚ каби ишончли ҳамкорга эга бўлишимиз, ҳамкорлигимиз 2024-йилда янада мустаҳкамланиб, ривожланиб боришига ишонч билдирди!