01 Apr 2023

ЯНГИ ЛОЙИҲАГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ва Германия Қизил Хочи ўртасидаги ҳамкорлик узоқ ва шонли тарихга ега. Шундай қилиб, 2019-2022 йиллар давомида Германия Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик федерал вазирлигининг молиявий кўмагида табиий офатлар хавфини камайтириш ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшма минтақавий трансчегаравий лойиҳа фаолияти олиб борилди, унинг асосий қисми Фарғона вилоятида амалга оширилди.

Муваффақиятли якунланган дастурнинг мантиқий давоми сифатида 2023-2025 йилларда Самарқанд вилоятида янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Янги лойиҳанинг тўлиқ номи: “Марказий Осиёнинг сел ва бошқа табиий офатлар хавфи остида бўлган заиф қатламлари учун гуманитар ёрдам ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича интеграциялашган лойиҳа”. 2023-йил 29-мартда еса лойиҳа расман ишга туширилди.

Мазкур лойиҳа доирасида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида жойлашган “Лалмикор”, “Ғўбдин”, “Олмазор”, “Истиқлол”, “Aмир Темур” маҳаллалари аҳолиси сув тошқинлари ва бошқа турдаги табиий офатларга бардош бера олишга тайёрланадилар. Бир қатор мақсадли маҳаллаларда сув таъминоти ишлари олиб борилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Ўз навбатида, Қизил ярим ой жамияти Самарқанд вилояти ташкилотининг ҳам табиий офатларга қарши туриш қобилияти мустаҳкамланади.

Шундай қилиб, 2023 йил 29 март куни танишув учрашуви ташкил етилди. Тадбирни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Бош котиби Э.A.Aмиралиева очиб берди ва лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди ҳамда унинг муҳимлиги ва долзарблигига иштирокчилар еътиборини қаратди. Мазкур йиғилишда иштирок етган Германия Қизил Хоч жамиятининг Марказий Осиёдаги вакили Сарафроз Малонов йиғилганларга янги дастур мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Иккинчи куни, 30-март куни бевосита маҳаллаларда дастурда иштирок етаётган маҳаллаларнинг аҳволи ва тайёргарлигини баҳолаш бўйича ўқув машғулоти ташкил етилди. Ўқув машғулотларида маҳалла фаоллари ва аҳоли турар жойларида ташкил етилган Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти иштирокида бевосита ташкил етилган тезкор гуруҳлар аъзолари иштирок етди.