//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2013 йил 15-18 июл кунлари Тошкент вилоятининг «Хожикент» пансионатида Ўзбекистон ҚЯОЖ Офатларга Муносабат билдириш Миллий Жамоасианинг дала машғулотлари бўлиб ўтди.Ўқув машғулотларини ўтказишнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг офатларга муносабат билдириш жамоалари (ОМЖ) кўнгиллилари, жамият ходимлари ва аъзоларини амалий кўникмаларга ўргатиш ҳамда календарь ҳаракатлар режасига мувофиқ фавқулодда вазиятларга тайёрланиш борасида Миллий Жамият салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборат эди.
Ўқув машғулотлари Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда Вазиятларда ҳаракатланиш ва олдини олиш Давлат Тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.
Ўзбекистогн ҚЯОЖ Миллий Жамоаси 2011 йилда ташкил этилган ва юқори даражадаги профессионал кўнгиллилари ва ходимларидан шаклланган. Миллий Жамоанинг барча аъзолари ФВ юзага келганда қидирув ишларини ташкил қилиш, қўл остидаги воситалардан фойдаланган ҳолда жабрланганларни олиб чиқиш, сув билан таъминлаш, санитария талабларига риоя қилиш, ФВ рўй берганда 5000 кишига мўлжалланган дала лагерини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларига эга.
Ўқув машғулотлари беш босқичда ўтказилиб, ФВ соҳасидаги назарий билимлар, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракати тариҳи, табиий офат рўй берган жойда Миллий Жамоанинг ўзини тутиш кодекси, ФВда биринчи ёрдам, шу жумладан психологик ёрдам бериш борасидаги билимларни текшириш жараёнларини қамраб олган.
Дала машғулотлари давомида фавқулодда вазиятларга тайёрланишнинг барча элементлари пухта ўрганиб чиқилди. Миллий Жамоа аъзолари ўқув машғулотларнинг биринчи кунида щундай жараёнда шартли равишда жабрланган 80 кишига мўлжалланган чодир лагерини ташкил қилдилар. Тадбирнинг иккинчи кунида зилзила, сув тошқини, ёнғин каби турли офатлар ва ФВда тегишли ёрдам кўрсатиш учун ўқув станциялари ташкил этилди. Учинчи куни эса имитация ўқув машғулотлари ўтказилди.
Қутқарув ишларини ўтказиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва махсус анжомлар, воситалар ва ускуналар, шу жумладан француз техник сув тозалаш тизимидан фойдаланган ҳолда ФВда жароҳатланганларни хавфсиз ҳудудларга ташиш бўйича жамоалар шахсий таркибларининг ҳаракатлари кузатилди ва янада такомиллаштирилди. Ўзбекистон ҚЯОЖнинг ихтиёрида мавжуд бўлган сув қурилмаси ФВ шароитларида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ўзининг техник хусусиятларига кўра автомоном режимда ҳар қандай сув ҳавзасидан бир суткада 80 тонна сувни олиб тозалаб бериш имконига эга.
Машғулотлар якунида барча қатнашчилар сертификатлар билан тақдирланди, шунингдек натижалар бўйича Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг офатларга муносабат билдириш Миллий Жамоасининг энг яхши кўнгиллилари аниқланди.