//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон ҚЯОЖ “Темир йўл” минтақавий ташкилоти Президентимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган Янги йил арафасида навбатдаги ҳайрия тадбирини ўтказди. “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйларининг мингдан ортиқ тарбияланувчилари эсдалик совғалари олдилар ва қишки таътилларини қизиқарли ўтказдилар.
Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Ўзбекистондаги барча ижобий ўзгаришларнинг устувор йўналиши жисмоний соғлом ва руҳий етук, интеллектаул жиҳатдан бой, нафақат ҳар томонлама билимли, ҳозирги даврга мос касб-ҳунарни эгаллаган, балки мустақил, ижодий фикрловчи авлодни тарбиялаш эзгу мақсадлар қаторидан ўрин олган.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат Дастурининг кенг қамровли йўналишлари манзилли ижтимоий ҳимояни кучайтиришга қаратилган. Ушбу ҳужжат доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ “Темир йўл” минтақавий ташкилоти “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” деб номланган анъанавий ҳайрия акциясини ташкил қилди. Ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бирга кўнгиллилар командаси пойтахтдаги бир қатор “Меҳрибонлик уйлари”га ташриф буюрдилар. Тарбияланувчиларга кийим-кечак, спорт кийимлари, пойафзал, гигиеник жиҳозлардан иборат жамланма комплектлари совға қилинди. Ушбу мақсад учун 115 млн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ҳам эътибордан четда қолмади. 200 дан ортиқ болалар Тошкент давлат циркида бўлишди, пойтахтдаги музейларга ташриф буюришди, Ёшлар театридаги замонавий пьесани томоша қилишди. Энг асосийси, ҳар бир бола ўзининг доимий эътибор ва ғамхўрлик қуршовида эканлигини ҳис қилишини тушунишидадир, деб ҳисоблайди ташкилотчилар.
Президентимизнинг “Фарзандларимиз биздан кўра доно, кучли, ақлли, ва албатта бахтли бўлишлари керак” деган сўзларида мамлакатимизнинг ёш авлодни тарбиялашга қаратилган сиёсатининг мазмун моҳияти қамраб олинган. Қабул килинган қонунларга кўра ёш авлод учун бепул тиббий хизмат ва таълим, спорт-соғломлаштириш ва маданий-маърифий муассасаларга қатнашиш, уй-жой учун имтиёзли равишда кредит олиш, ижтимоий таъминотдан кенг фойдаланиш каби шароитлар яратилган.