//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Андижон вилоятида “Жамоа, мактаб ва институтларнинг фавқулодда вазиятларга қарши туриш қобилиятини мустаҳкамлаш йўли билан офатлар хавфини камайтиришга оид фаолиятни бирлаштириш ва кучайтириш” DIPECHO IX лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади – табиий офатлар юз берганда болаларни тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш. Лойиҳага иштирок этиш учун Андижон шаҳридаги тўртта мактаб қамраб олинди. Уларда 7-синф ўқувчиларидан иборат “Ёш қутқарувчи” тўгараклари ташкил этилди. Қўлланмаларни тўлиқ ўзлаштириб олишлари учун ёш қутқарувчиларга 2 кунлик тренинг ташкил этилди.
Бунда ўқувчилар ФВ юзага келган тақдирда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича назарий билимларни олдилар. Интерфаол машғулотларда эса улар аралаш кичик гуруҳларга бўлиниб олган холда билимларни амалда қўллашни ўргандилар. Энди бу мактабларнинг ўқитувчилари ва “Ёш қутқарувчи” тўгараклари аъзолари тренингда олган билимларини ўз ўртоқлари, таниш-билишлари ва қариндошлари билан ўртоқлашишлари мумкин. Лойиҳа доирасида умумтаълим мактаблар ФВ юзага келганда зарур бўлган техника ва жиҳозлар билан таъминлардилар. Таълим муассасаларида жадвалга мувофиқ ойига икки марта ташкил этилувчи эвакуацияга оид машғулотлар фавқулодда вазиятларга янада яхшироқ тайёрланишга имкон беради.