//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2015 йил 6 октябр куни “Инсонийлик” Республика ўқув-услубий марказида “ Аҳолини биринчи ёрдам асосларига ўргатишни ташкил этишда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг роли, мавжуд муаммолар ва стандартларни аниқлаш вазифалари” мавзуида илмий – амалий учрашув бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбарлари, минтақавий ташкилотлар вакиллари, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича дастур мутахассислари ва координаторлар иштирок этишди.
Учрашув давомида аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўргатиш бўйича фаолияти таҳлил этилди. Минтақавий ташкилотларнинг жойларда аҳолининг юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва шу мақсадга йўналтирилган амалиётининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, белгиланган вазифаларни стандартлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шуни қайд этиш лозимки, аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш малакасига ўргатиш Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг Миллий Жамият ва унинг минтақавий ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда. Бунда фавқулодда вазиятларда юз бериши мумкин бўлган фалокатларни олдини олиш кўзда тутилган.
ЎҚЯОЖ нинг аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўргатишда Миллий Жамиятнинг роли ва унинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган вазифаларини бажарилиши, аҳолининг турли қатламлари ўртасида тиббий ва санитария-гигиена билимларни оммалаштириш каби масалалр ўрин олган.
Мазкур йўналишда ишларни самарали олиб бориш учун семинар иштирокчиларига тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ҚЯОЖ тизимида аҳолини биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатишни ташкил этиш ва таълим сифатини такомиллаштириш ҳамда яхшилаш масалаларини қамраб олган. Қабул қилинган режага кўра, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий база ва халқаро тажрибани ўрганиш, аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш малакасига ўргатишни такомиллаштириш учун малакали ходимлардан иборат ишчи гуруҳ ташки этилади. Биринч ёрдам кўрсатиш курсларини ўтказишга жалб этилган ходимларнинг ягона базасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди