20 Okt 2021

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Устав вазифаси учун фандрайзинг

Аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятлар Устав фаолиятининг энг асосий ва муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Қўшимча равишда, Биринчи ёрдамга ўқитиш бўйича тижорат курсларни ўтказиш, Жамиятнинг муҳимлиги кам бўлмаган Устав вазифалари-тиббий-ижтимоий ёрдам, ФВ тайёргарлик кўриш ва ҳаракатланиш, ёшлар билан ишлаш каби вазифаларни амалга оширишга ёрдам беради.

Ушбу мақсадда МЧЖ «Zeppelin Central Asia Machinery» чет эл корхонаси ходимлари учун Биринчи ёрдам бўйича тренинг ташкил этилди.
Тренингда тингловчиларга биринчи ёрдам кўрсатишнинг асосий тамойиллари, хушсиз ҳолат, нафас йўлларини тусилиши, юрак-ўпка реанимацияси, қон кетишлар каби ва бошқа мавзулар бўйича назарий ва амалий билим хамда кўникмалар берилди.

 

Тренинг сермаҳсул ва фойдали бўлди, деган умиддамиз.