17 Apr 2021

ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА МУҲТОЖЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ

Пандемия сабаб Ўзбекистон халқи учун оғир синовли даврда, Қизил Ярим Ой жамияти давлат тузилмаларига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатмоқда. 2021 йил январидан апрелигача Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой федерациясининг молиявий кўмаги билан Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти моддий ёрдамга муҳтож жамият қарамоғидаги 3900 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 362.100 сўм (50 швейцария франки) миқдорида моддий ёрдам пули берилди.

Банк карталарини олувчиларга етказиб бериш маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, жамоатчилик ва матбуот иштирокида ташкил этилди.