//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
ТОШКЕНТ. Пойтахтимизнинг муҳташам “Зебу Зар” мажмуасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти “Кексалари эъзозланган юрт” деб номланган маънавий–маърифий байрам тадбирини ташкил қилди. Ушбу тадбир 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни, “Кексаларни эъзозлаш йили”, ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро куни муносабати билан ташкил қилинди.
Меҳмонлар пойтахтимиздаги ўзгача тароват ва файзи билан ажралиб турувчи муҳташам марказларидан бирида кутиб олинди. Бино фойеси Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг кенг қамровли фаолиятини акс эттирувчи суратли плакатлар ва ахборот баннерлари билан безатилди.
Тантанали кечани ЎҚЯО Жамияти раиси, профессор Хамид Якубович Каримов очиб берди ва ташриф буюрганларларни қўшалоқ байрам билан қутлади. Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси раҳбари жаноб Жак Вилетта тадбир қатнашчиларига самимий қутловларини изҳор этди.
Байрам дастурхонига мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган 150 нафар фахрийлар, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ОАВ вакиллари таклиф этилди.
Таъкидланганидек, 9 май куни Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланиб, Иккинчи Жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ҳамюртларимиз хотираси ёдга олинади. Зеро, фашизм устидан қозонилган ғалабада Ўзбекистоннинг ҳам қиссаси беқиёсдир. Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ташкилотлари вакиллари ҳам энг оғир паллаларда мардонавор хизмат кўрсатдилар.
Кеча давомида уруш ва меҳнат фахрийлари ўтмишни эсга олиб, яна бир бор ғалабага муносиб ҳиссасини қўшганларни ёдга олишди. Қадрли меҳмонлар сафида Андижон вилоят ташкилотининг фахрийси Бозорбой ота Муллабоев ҳам қатнашди. У бутун уруш давомида тиббиёт батальонида хизмат қилиб, оғир ярадорларни ҳаётга қайтариш учун мардоновор курашди.
– “Бу йил мен 91 ёшни қаршилайман, лекин ҳозиргача ўзимни ЎҚЯО Жамиятининг волонтёриман деб ҳисоблайман, – деди ўз сўзида Бозорбой ота. – Ҳалигача ёшлар билан учрашиб, бугунгидай гўзал тадбирларда иштирок этиб келаман ва тинчликни, осойишталикни, бошимиз узра мовий осмонни асраш кераклигини такрорлашдан чарчамайман. Биз – фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Юртбошимизга чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Мен Миллий Жамият томонидан ушбу байрам тантанасига таклифини мамнуният ва қувонч билан қабул қилдим. Бизни бу ерда жуда яхши кутиб олишиб, барча шароитларни яратиб беришди. Бугун эрталаб эса қулай ва шинам автобусда пойтахтимизнинг гўзал гўшаларини томоша қилдик. Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қадрдонлар билан қайта учрашиб дийдорлашганимиздан, байрамни биргаликда нишонлаганимиздан жуда хурсандмиз. Ҳаммаси учун катта раҳмат”.
Ташиф буюрган меҳмонларнинг 60 нафари, ЎҚЯО Жамиятининг уруш ва меҳнат фахрийлари куннинг биринчи ярмида замонавий автобусда пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларида бўлишиб, улкан ўзгаришлар, янгиланишларни, мустақиллик йилларида амалга оширилган чексиз ислоҳотлар натижалари билан яқиндан танишиб чиқишди. Фахрийлар янгидан барпо қилинган “Минор” мажмуасини томоша қилишди. Шу куни Мустақиллик майдонидаги Хотира майдонини зиёрат қилиб, Фавворалар сайлида ва байрам тадбирларида иштирок этишди. Хасти Имом мажмуасини зиёрат қилган меҳмонларимизга тарихимизга оид бир қатор маълумотлар сўзлаб берилди.
шонланади. Бу – Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати Ҳар йили май ойида яна бир муҳим сана анъанавий равишда ер юзида ниташкил топган кун. Қарийб 152 йил давомида олижаноб ва эзгулик тамойилларига йўғрилган фаолият бу йил “Инсонпарварлик кучи: фундаментал тамойиллар амалда” шиори остида кенг нишонланмоқда. Ер юзидаги энг кекса жамоат ташкилотнинг шу кунгача эзгулик йўлидаги фаолиятининг асоси еттита тамойилни ташкил этиб, ушбу тамойиллар қабул қилинганига бу йил 50 йил тўлади.
Жорий йилда биз яна бир улуғ санани кенг нишонлаймиз – Ўзбекистон Қизил Ярим Ой ташкил бўлганига 90 йил тўлади. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти зиммасига муҳим вазифалар юклатилган. Дастурда кўрсатилган Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган инсонлар, ўзгалар қарамоғига муҳтож, якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар, нафақахўрларни қўллаб – қувватлаш, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган инсонларга ижтимоий – руҳий кўмак бериш каби вазифаларни амалга оширишда Миллий Жамият кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. “Наврўз” умумхалқ баҳор байрамига тайёргарлик кўриш муносабати билан Ўзбекистон ҚЯОЖнинг барча вилоят, шаҳар-туман, бошланғич ташкилотлари томонидан “Меҳр-мурувват акциясини ўтказиш кунлари” деб қарор қилинди. 2015 йилнинг 4 ойи давомида, Жамият ташкилотлари ва бўлинмалари томонидан фахрийларга, Жамият қарамоғига олинган ўзгалар ёрдамига мухтож якка – ёлғиз кексалар, ногиронлар, жаъми 180 млн. сўмдан зиёд молиявий маблағ сарф этилди.
Йил якунигича Давлат Дастурда кўрсатилган режаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон ҚЯОЖ томонидан 500 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш кўзда тутилган.
Қўшалоқ байрам кечасида уруш ва меҳнат фаҳрийларига ЎҚЯО Жамиятининг эсдалик совғалари топширилди. Байрам тадбири давомида таниқли ўзбек эстрадаси хонандаларининг куй ва қўшиқлари кечага ўзгача файз бағишлади.