08 Apr 2023

УЙЧИ ТУМАНИДА ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг “Aҳолини ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида 2022-йилда амалга ошириладиган тадбирларни якунлаш ҳамда 2023-йилга мўлжалланган устувор вазифалар тўғрисида”ги фармойиши ва фармони ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ҳокимининг “Чортоқ, Уйчи ва Учқўрғон туманларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизими ҳокимияти, куч ва воситалари билан ҳамкорликда қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан 2023-йил 5-7-апрел кунлари Уйчи туманида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларга тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Наманган вилояти ташкилоти масъул ходимлари томонидан жамиятнинг вилоят ҳудудий ташкилоти авария-қутқарув отряди аъзолари иштирокида санитария отрядлари ташкил этилиб, белгиланган вазифаларни бажариш учун зарур жиҳозлар билан таъминланди, табиий офатларга қарши кураш гуруҳи аъзолари учун тегишли ўқув машғулотларини ўтказди ҳамда компаниянинг функционал ва ҳудудий бўлинмаларига тегишли кўрсатмалар берди.

Машғулотлар давомида амалий ҳаракатлар орқали вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармалари махсус хизматлари, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги соғлиқни сақлаш ва фуқаро муҳофазаси хизматлари, Қишлоқ хўжалигининг энг зарур товарлар омборлари ва захиралари тизими билан ўзаро ҳамкорлик ишлаб чиқилди. Табиий офатдан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида жамиятда ҳам омборлар ташкил этилган бўлиб, жамиятнинг туман бўлинмалари жойларда биринчи ёрдам бригадаларини олиб чиқиш учун зарур бўлган чодирлар билан таъминланган.

Машғулотлар сценарийсига мувофиқ фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган аҳолига методик ҳамда маърифий ёрдам кўрсатилди, кам таъминланган оилаларга кийим-кечак ва дори-дармон воситалари етказиб берилди.

Қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида Ўзбекистон ҚЯОЖнинг юқори малакали ходимлари Фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари махсус хизматлари билан ҳамкорликда амалий ҳаракатларни амалга ошириб, иштирокчилар ва томошабинларга жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларнинг намуналарини кўрсатиб беришди.

Aйни пайтда Наманган ташкилоти томонидан вилоятнинг бошқа туманларида ҳам қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида қатнашиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.