11 Yan 2018

Грантлар бажарилишига старт берилди

2018 йил 10 январ куни Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг “Инсонийлик” ўқув-услубий марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грантига сазовор бўлган лойиҳалар координаторлари учун семинар бўлиб ўтди.

Унда йиғилганларга “Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда фуқаролар эркинликларини, қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда ижтимоий шерикликдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги қўшимча 6-танлов якуни натижаларига кўра Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамиятининг Парламент комиссияси томонидан ғолиб деб топилган лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўқув-услубий йўриқномалар берилди.

Ушбу танлов ғолиблари орасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон республика ташкилотга қарашли Кегайли туман бўлими, Бухоро вилоят ташкилоти Ромитан туман бўлими, Жиззах вилоят Ғаллаорол туман бўлими,  Қашқадарё вилоят ташкилоти, Навоий вилоят ташкилоти, Наманган вилоят ташкилоти Чуст тумани бўлими, Самарқанд вилоят ташкилоти Жомбой туман  бўлими, Сирдарё вилоят ташкилоти Боёвут туман бўлими, Сурхондарё вилоят ташкилоти Шеробод туман бўлими, Тошкент вилоят ташкилоти Қибрай  шаҳар бўлими, Фарғона вилоят ташкилоти Қўқон шаҳар бўлими, Хоразм вилоят ташкилоти Боғот туман бўлими, Ўзбекистон ҚЯОЖ марказий ижро аппарати лойиҳалари – жами 13 та лойиҳа бор.  Йиғилганларга Жамиятимиз тарихида биринчи марта унинг турли ташкилотлари томонидан ёзилган лойиҳалар Олий Мажлис жамоат фондининг шунчалик кўп миқдордаги грант маблағларини бирданига ютганлиги алоҳида мамнуният билан айтиб ўтилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилий ривожланиш бўлими бошлиғи,  “Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш борасида Ўзбекистон ҚЯО жамиятининг иштироки” номли лойиҳа координатори Т.С.Собитов ушбу лойиҳа ҳақида, Сурхондарё вилоят ташкилоти раиси Р.М.Акбаров “Жамоатчилик назорати – аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш кафолати” номли лойиҳа ҳақида сўзлаб беришди. Улар йиғилганларни лойиҳаларни амалга ошириш давомида режалаштирилган фаолиятни амалга ошириш, молиявий маблағларни сарфлаш ва ҳисоботини олиб бориш, якуний ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ҳақида хабадор қилдилар.  ҚЯОЖ Навоий вилоят ташкилоти раиси М.А.Баҳриева лойиҳаларни амалга оширишда туман марказий шифохонаси, “Маҳалла” фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” ва Ёшлар Иттифоқи маҳаллий бўлинмалари  ҳамкорлик олиб бориш ҳақида атрофлича тушунтириш берди. ҚЯОЖ Қўқон шаҳар бўлинмаси ижрочи директори Ш.Етобқўзиева ва Жомбой туман ҚЯОЖ бўлинмаси Ижрочи директори Н.С.Гафуровалар жамоатчлик назоратини олиб бориш бўйича тавсиялар ҳамда лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон ҚЯОЖ кўнгиллиларининг ёрдами хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.  

Семинар иштирокчилари билдирилган ишонч учун Олий Мажлиснинг Жамоат фондига миннатдорлик билдириб, лойиҳаларни ўз вақтида ва ўрнатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда бажаришлари хусусида ўз фикрларини баён қилдилар. Семинар иштирокчилари Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги 47-оилавий поликлиникада ўрнатилган замонавий техника асбоблари билан танишиб, улардан бажарилажак лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланиш хусусида керакли ахборотга эга бўлдилар