//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
“Гуманитар ҳуқуқ оламида” – Қорақалпоғистон Республикаси ҚЯОЖ томонидан ташкил этилган танлов мамлакатимиздаги энг кекса гуманитар ташкилотининг 90 йиллигига бағишланди.
Ёшлар ўртасида ташкил этилган танлов Ажиниёз номли Нукус давлат педагогика институтида бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистоннинг етакчи олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди. Билимдонларга берилган саволлар қаторида гуманитар ташкилоти фаолияти тарихи, кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш, Халқаро гуманитар ҳуқуқни тарғиб қилиш, “Меҳр-шавқат” хизмати орқали аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ишлар каби фаолият бўлди.
Халқаро ҳаракатнинг фундаментал тамойиллари, унинг ташкил этилиш ва ривожланиш тарихи, “Кексаларни эъзозлаш йили”даги кенг кўламли ишлар тест вазифаларининг асосий мавзуси бўлди. Ҳайъат аъзолари фикрига кўра, иштирокчилар берилган саволлар бўйича ўзларининг чуқур билимларини ва иқтидорини номойиш этди. Ҳар бир мавзу кенг ва қизиқарли ёритиб берилди.
Танлов якунига кўра, хорижий тиллар факультетининг 2-курс талабаси Дилшод Валиев I даражали диплом билан тақдирланди.
2-ўринни биринчи курс талабаси Луиза Сейтжанова, учинчи ўринни эса хорижий тиллар факультетининг иккинчи курс талабаси Павел Пак эгаллади.