04 Sen 2017

Тошкент шаҳрида бир қатор ишлар олиб борилди

2017 йил III-чорагида ЎҚЯОЖ Тошкент шаҳар ва унинг туман бўлинмалари ҳамкор ташкилотларда бир қатор тадбирлар ташкил этишди. Барча тадбирларда қатнашчиларга Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракати, Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти тўғрисида, айниқса ФВга тайёрланиш ва ҳаракат қилиш, аҳолини жабрланганларга тиббий ёрдам етиб келгунча биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш, ХИҲ маълумот берилди.

Тошкент шаҳар ва Бектемир туман бўлинмаси, туман соғлиқни сақлаш бўлими, туман ФХДЁ бўлими ҳамкорлигида Республика телевидение ва радио касб-ҳунар коллежида, Яшнобод туман бўлинмаси, туман ижрочилари томонидан бир қатор учрашувлар ташкил этилди.

ЎҚЯОЖ Чилонзор туман бўлинмаси (ижрочи директор С.Рахимова) ва ЎҚЯОЖ “Инсонийлик” ўқув-услубий маркази ходимлари Н.Исломбекова, Дудин, ва Д.Ибодуллаевалар “Шуҳрат” ва “Хирмонтепа” маҳаллалари аҳли, шунингдек Коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи жамоаси учун “Уй шароитида маиший жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш” мавзусида ўқув семинарлари ўтказилди. Учтепа туманида эса, туман истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ва туман Ижтимоий мослашув марказида қатнашчиларга ФВ ларда ўзини тута билиш ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишга оид семинарлар ташкил этилди. Семинарлардан сўнг Марказнинг барча ходимлари Жамият аъзолигига қабул қилиндилар.