//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
3 апрель куни Наманган шаҳридаги “Атагангузар”, “Ишонч” ва Учқўрғон тумани “Қайқиобод” маҳаллаларида «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат килиш Давлат тизимининг (ФВДТ) хизматлари, куч ва воситалари йиғма командалари таркиби билан ҳамкорликда сел ва сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва бу борада ҳамкорликдаги ҳаракатлар» мавзусида махсус тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Машғулотлар давомида ФВДТ ҳудудий қуйи тизимига кирувчи идора ва ташкилотлар билан биргаликда аҳоли билан сел, сув тошқинлари хавфи юзага келганда ҳаракатланиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўзбекистон ҚЯОЖ маҳаллий бўлимларининг кўнгиллиларидан ташкил топган офатларда ҳаракатланувчи команда аъзолари томонидан фавқулодда вазиятдан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилиши намойиш этилди.
Шунингдек ушбу мавзуга бағишланган тактик ўқув машқлари 6 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут тумани “Ўрамас” маҳалласида ўтказилди.
Биринчи босқичда “Маҳалла фуқаро муҳофа-заси” тузилмаси йиғма гуруҳлари хоналарини амалий кўникмалар билан жиҳозлаш, уларни асбоб-анжом ва ҳимоя воситалари билан таъ-минлаш намойиш этилди. Булардан ташқари, шахсий ҳимоя воситалардан фойдаланиш тартиби, биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари, аҳолини зилзила, сел оқимлари ва сув тошқини, токсик газлардан ва овқатдан заҳарланиш, ёнғин, сувда чўкиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш мавзуларида презентациялар қилинди. Иккинчи босқичда йиғма гуруҳларнинг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги амалий ҳаракатлари намойиш қилинди. Ўтказилган машқларга жами 254 нафар ходимлар, шу жумладан ҚЯОЖ вилоят бошқармасидан 15 нафар сандружиначилари ҳамда 14 та техника жалб қилинди.