26 May 2017

Тактик ўқув машқлари

2017  йил  23-25 май  кунларида  Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бошқарув органлари, ФВ  ҳудудий қуйи тизимларининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген  фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари  мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди. Унда ЎҚЯО  Жамияти Тошкент шахар ташкилотининг мутахассислари фаол қатнашишди.

Тонги соат 7:32.  Машқларнинг биринчи куни.  ЎҚЯОЖ  тизимидаги барча қуйи тизимлар ва кўнгилли тузилмалар Мирзо Улуғбек туманидаги Технология касб-ҳунар коллеж ҳудудидаги пунктга йиғилди. Туман Офатларга қарши тезкор жамоаси томонидан 2 та палатка барча жиҳозлари билан ўрнатилди, презентациялар давомида Ўзбекистон ҚЯОЖ захирасидан келтирилган  барча жиҳозларнинг ишлаш техникаси кўрсатиб ўтилди, тезкор жамоа машғулотга тайёргарлиги ва унинг   фаолияти намойиш этилди.  

Фавқулодда вазиятлар режимига ўтказиш сигнали берилди.  Куч ва воситалар  жабрланган ҳудудларга тақсимланди. Тошкент шахрида 7 та  жойга палаткалар, муляжлар, санпост ва сандружиналар учун униформалар, палаткани жиҳозлаш учун ашёлар хамда жабрланган  аҳолига тарқатиладиган гуманитар ёрдам етказиб берилди. Тактик машғулотлар  Яккасарой, Шайхонтоҳур, Бектемир,  Яшнобод, Миробод, Юнусобод ва  Олмазор туманидаги ташкилот ва муассасаларда бўлиб ўтди.   АЖ “Фотон”, АЖ “Тошкентдон махсулотлари”, ОАЖ “Иссиқлик маркази”, “Coca-Cola”  корхоналари вазиятга тайёрлаш ишларини олиб бордилар.

ЎҚЯОЖ тезкор қутқарув гуруҳлари, сандружина аъзоларидан ташкил топган гуруҳлар юқори профессионал даражада тайёр эканликларини намойиш этдилар.  Сценарий бўйича жамоамиз вакиллари табиий газнинг сизиб чиқиши натижасида портлаш содир бўлиб, ичимлик суви тизимининг ишдан чиқишига олиб келинган ҳолатда, йўл транспорт ҳаракати ҳодисаси рўй берганда жабрланган инсонларга биринчи ёрдам кўрсатиш, техноген авария натижасида кимёвий хавфли модданинг атроф-муҳитга тарқалиши ва ишлаб чиқариш цехидаги ёнғинни содир бўлганда ёрдам кўрсатиб, аҳоли  орасида юқумли касалликларни олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишди.              

 

Ўтказилган команда-штаб машғулотларида  гуманитар ташкилотидан   176 нафар ишчи ходим ва 3 та кўнгилли  отрядлари иштирок этди. Икки юздан зиёд жабрланган аҳолига психологик ва биринчи ёрдам кўрсатилди,  300 нафар кишига инсонпарварлик ёрдами берилди. Ўқув машқлари якунида ЎҚОЖ Тошкент шаҳар ташкилоти Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг Фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланди.