31 Avg 2018

ОАВ ва офатларда тезкор ҳаракатланувчи миллий жамоа вакиллари йиғини

Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманида жойлашган Хўжакент дам олиш оромгоҳида 27-31 август кунлари Ўзбекистон ҚЯОЖ тасарруфидаги офатларда тезкор ҳаракатланувчи миллий қуткарув гуруҳининг дала машқлари ва ОАВнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Т адбирда ЎҚЯО Жамияти ижрочи директори Э.А.Амиралиева, ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Франциско Хавьер Сеперо жаноблари иштирок этдишди. 

Тадбир давомида ЎҚЯОЖ вакиллари иштирокчиларга ҚХ ва ҚЯО ХҲ, ЎҚЯОЖ тарихи ва фаолияти, жамиятнинг “Мехр шафқат” хизмати, Биринчи ёрдам кўрсатиш, Фавқулодда вазиятларга тайёрланиш ва у юз берганда фаолият олиб бориш, Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи, Ҳаракатнинг тимсоллари, Қидирув хизмати ва бошқа фаолият йўналишлари тўғрисида маълумот бердилар.

Офатларда тезкор ҳарак атланувчи Миллий жамоа эвакуация қилинганларни қабул қилувчи чодирлар шаҳарчасини қуриш, бу шаҳарчага электр энергияси берувчи электрогенератор, соатига 80 000 литр ичимлик сувини тозалаб берувчи қурилма каби техник жиҳозларни тайёрладилар. ЎҚЯОЖнинг барча вилоят ташкилотларидан келган ФВ бўйича ходимлари ва кўнгиллилари илгаридан ишлаб чиқилган машғулотлар сценарийсига мувофиқ жойларда харитага кўра мўлжал олиш, харобаларда ишлаш, эҳтимолий зилзилада бузилган бинолардан жабрланганларни олиб чиқишда ўз кўникмаларини янада мустаҳкамладилар. Бундан ташқари Миллий жамоа аъзолари Жамият ФВ пайтида жабрланган аҳоли оқимини қайдай эвакуация қилиш ва уларга инсонпарварлик ёрдамини тарқатишини журналистларга намойиш қилдилар.

Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ва эзгуликни ўз фолиятининг бош мақсади деб билувчи ЎҚЯОЖ ҳакида янги маълумотларга эга бўлдилар. Тадбирда иштирок этган ЎзА ходими, шоира, Ўзбекистон ёзувчилар иттифоқи аъзоси Озода Бекмуродова тадбирга бағишланган шеърини ёзди. Семинар-тренинг қатнашчиларига тегишли сертификатлар топширилди.