01 Avg 2014

Қувноқ ва зукко талабалар

Фарғона. Жамият  сафини кенгайтириш, инсонпарварлик фаолиятига ёшлардан иборат кўнгилларни жалб этиш Миллий Жамиятнинг Низом вазифаларидан биридир. Талабаларнинг қувноқлар ва зукколар танлови ушбу вазифаларни ҳал этишга яқиндан кўмаклашади. Фарғонада бундай танловларни ўтказиш анъана тусини олган. Уларнинг ташаббускорлари қувноқ ва зукко талабалардир. Бу гал олий ўқув юртлари – Фарғона Давлат университети, Политехника институти, Тошкент Ахборот технологиялари университети Фарғона филиали, шунингдек Фарғона тиббиёт академияси талабалари мусобақа иштирокчилари бўлишди.

Танлов ташкилотчилари ўз олдиларига инсонпарварлик фаолиятни омммалаштириш, Жамият сафига ёшларни жалб этиш, волонтёрлар командасини кенгайтиришдек устувор вазифаларни қўйишган. Талабалар танловга ўта жиддий тайёргарлик кўришганлигини намойиш қилишди. Ҳар бир жамоа ўзига рамз ва ном ўйлаб топиб, деворий газета тайёрлашди. Танлов давомида иштирокчилар ҳажвий чиқишлар, қўшиқ ва рақслар намойиш қилишди, шеърлар ўқишди, саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб беришди.

Қувноқлар ва зукколар танловини ёшлар зўр қизиқиш билан томоша қилишди. Волонтёрлар сафига кўшилиш истагида бўлганларни сафи кенгайди.  Ташкилотчилар фикрига кўра, бундай ижодий танловлар ёшлар харакатини фаоллаштиришга кўмаклашади. Зеро, Миллий Жамиятимизнинг  асосий йуналишларидан бири – ёшларда юксак аҳлоқий қадриятларни, фаол ҳаётий қарашларни шакллантиришдан иборатдир.