//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Наманган. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Наманган вилояти ташкилоти фаолиятидаги муҳим устувор йўналишлардан бири – волонтёрлар билан ишлашдир. Кўнгиллилар минтақавий ташкилотнинг Низом вазифаларини самарали бажаришда ўзларини салмоқли ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
– Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти билан кундалик алоқа кишиларни ўзгалар учун қайғуришга, муҳтожларга ёрдам беришга, бир жамоа бўлиб ишлашга, шунингдек, бугунги кунда зарур бўлган бошқа фазилатларга ўргатади, – дейди Акром Қодиров, Халқаро Гуманитар Ҳуқуқни Фарғона водийси бўйича тарғиб этиш Ресурс маркази координатори. – Бугунги кунда Наманган вилоят ташкилоти сафида 130 мингдан ортиқ волонтёрлар мавжуд. Уларнинг кўпчилиги учун Қизил Ярим Ой Жамияти нафақат инсонпарварликка, бир-бирини тушунишга, дўстликка ўргатибгина қолмай, шунингдек, уларнинг кейинги фаолияти ривожланишига ўзига хос асос бўла олади.
Ўтган йили Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Наманган вилояти ташкилоти ташаббуси билан Волонтёрлар мактаби ташкил этилган эди. ФВ вилоят бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ бўлими, вилоят ҳокимияти, Архитекторлар уюшмаси, билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.
Бу ташкилотлар ижтимоий шериклик доирасида биргаликда ишлаш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича қўйилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олди, – давом этади Акром. – Хусусан, ҚЯОЖ фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича олтита волонтёрлар гуруҳи тузилди. Булар яхши тайёргарликни ўтаган, ҳар доим керакли ёрдамни кўрсата оладиган инструкторлардир. Шунигдек тезкор ёрдамга етиб келувчи командага кўнгиллиларни тайёрлаш курслари ташкил қилинган. Бугунги кунда вилоят ташкилотининг жамоаси ФВ ларда ҳаракатланиш бўйича Миллий жамоасининг бир қисми бўлиб қолди.
Бундан ташқари ЎҚЯОЖ фаоллари санитария постларини ташкил қилишда иштирок этмоқда, мактаб ўқувчиларига факультативларда ФВ вақтида тўғри йўл тутиш асосларини ўргатади. Ҳозиргача туман танловлари ва вилоят финал босқичи Наманган шаҳридаги Бобур номли истироҳат боғида ўтказилди.