10 Sen 2018

Ижтимоий буюртма лойиҳаси

Сўнгги икки йил мобайнида мамлакатимиз раҳбарияти аҳоли ва ҳудудларни турли фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ишига катта эътибор бермоқда. Бу масалани сифатли ҳал қилиш учун Вазирлар Махкамаси томонидан 2017 йил 21 августда “Ахолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини  оширишга  доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 650-сонли қарори қабул қилинган эди.

Ҳукуматнинг бу соҳага оид муҳим ҳужжатларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ЎҚЯОЖ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)нинг ФВдан ҳимояланишга тайёргарлик даражасини мустаҳкамлаш орқали уларнинг потенциалини кўтаришга мўлжалланган “Аҳолини фавқулодда вазиятлардан самарали ҳимоя қилиш – аҳоли хавфсизлиги ва жамият барқарор ривожланишининг асосидир” номли  ижтимоий буюртма лойиҳасини тақдим этди.  Парламент  комиссияси ушбу лойиҳани тасдиқлади. Лойиҳа буютмачиси – республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги унга 150 миллион сўм, ЎҚЯОЖ эса ўз заҳиралари ҳисобидан қўшимча яна 50 миллион сўм ажратишга қарор қилишди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари учун тайёрланган ушбу лойиҳани ижро этишда ЎҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилоти, Тошкент вилоят ҚЯОЖнинг Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Оҳангарон туман бўлимлари қатнашади.

Ўзбекистон ҚЯОЖ давлат буюртмаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида 11 маҳаллани, Тошкент вилоятида 9 маҳаллани тажриба тариқасида қамраб олиш, уларни Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Маҳалла” фонди бўлимлари билан биргаликда таянч базалари сифатида шакллантиришни режалаштирган. Ижтимоий буюртмани барқарорлик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳларининг ФВ пайтида ишлашини таъминлаш ва омборлар учун зарур бўлувчи товарлар сотиб олинди. Республика Фуқаро муҳофазаси институти билан ҳамкорликда маҳалла фаолларига ёрдам кўрсатувчи брошюра ва буклетлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари, август ойида ЎҚЯОЖ РЎУМ базасида 20 та танланган МФЙ санитар звенолари раҳбарлари учун Биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича семинарлар ўтказилди. Жойлардаги ҚЯОЖ ташкилотлари ўзларининг лойиҳага оид ишларини авж олдирдилар.  

Масалан, 2018 йил 19 июнда ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилотида 11 тумандан танлаб олинган маҳалла фуқаро йиғинлари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди. Унда лойиҳа координатори У.Қ.Муҳамедова “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳларини ўқитиш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳақида гапирди.  Тошкент шаҳар ФВ бошқармаси Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази бошлиғи, подполковник Н.Смайлов ушбу давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади, маҳаллий маъмуриятлар олдидаги вазифалар ҳақида атрофлича тушунтириш берди. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахасиси  С.Зупаров ЎҚЯОЖ билан ҳамкорликда аҳолини фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитишга оид ўз маслаҳатларини  берди.

Семинарда лойиҳани бажаришга тааллуқли қуйидаги асосий вазифалар гуруҳи ишлаб чиқилди – бу энг аввало “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” Марказларида ўқув-ахборот пунктларини тузиш, танланган маҳаллаларда ФВда аҳолини эвакуация қилиш режаларини ишлаб чиқишга, маҳаллалардаги хавф-хатарлар харитасини тузишга кўмаклашиш; аҳоли ва “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳи аъзоларини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатишга оид симуляциявий машқлар ўтказиш режасини тузиш; маҳаллий аҳолини йиғиш ва эвакуция қилиш бўйича, мактаб-маҳалла-болалар боғчаси тизимидагиларни хавфсиз жойларга шошилинч йиғиш бўйича амалий машғулотлар ташкил қилиш, маҳалла аҳолисининг ФВда мавжуд имкониятлар ва ресурслар билан мустақил ҳаракатланиш қобилиятини текшириш.

ЎҚЯОЖ Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятларининг бошқа ташкилий тизимлари билан бир қаторда ҚЯОЖ Ангрен шаҳар бўлими ҳам давлат органлари билан биргаликда тайёр йиғма санитар звенолари аъзолари кучи билан аҳолини биринчи ёрдам кўрсатишга тайёрлашга ўқитиш жардвалини ишлаб чиққан ва аллақачон белгиланган маҳаллаларда аҳолини биринчи ёрдамга ўқитиш бўйича 6 соатлик тренингларни фаол равишда ўтказмоқда.