//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
8 – 12 август кунлари Тошкент вилоятининг соя-салқин оромгоҳларининг бирида “Мамлакатимизда фуқаролик жамияти қарор топишининг ҳуқуқий ва гуманитар асосларини ривожлантиришда Ўзбекистон ҚЯОЖнинг роли ва аҳамияти” мавзуида республика оммавий ахборот воситалари журналистлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
– Кишилар юрагида ҳамон эзгулик ва яхшилик борлигига умид берганлигингиз учун Сизларга катта раҳмат. Мен доимо сизлар билан!!! – дейди семинарнинг энг ёш қатнашчиси, Наманган вилоят телевидениесининг мухбири Анастасия Лебедева.
– Сиз – Анри Дюнаннинг ҳақиқий давомчиларисиз. Сизнинг ёрдамингиз билан жуда кўп фойдали ва керакли ахборот олганлигимдан фахрланаман. Ҳаракатнинг кўнгиллиси бўлмоқчиман, деб ёзади ижодий ишида Ўзбекистон Миллиа ахборот агентлиги мухбири И.Аввалбоев.
Ўзбекистон ҚЯОЖ томонидан ташкил этилган беш кунлик семинар давомида бу каби кўплаб истаклар билдирилди.
– Мен бугун ушбу залда тўпланган мамлакатимиз ОАВнинг – газета, радио, телевидение ва Интернет сайтларида фаолият юритаетган энг яхши вакилларини, ҳақиқатан ҳам истеъдодли, мақсадга интилувчан, юқори профессионал даражадаги мутахассисларни муборакбод этишдан ғоят шодман, – деди ўз табригида Ўзбекистон ҚЯОЖ Ижрочи директори Э.А.Амиралиева.
– Бизнинг ҳамкорлигимиз йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда, бугунги семинар бундан далолатдир. Сизларнинг кўпчилигингиз мамлакатимизнинг энг кекса жамоат ташкилоти бўлмиш Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг фаолиятидан, айниқса Давлатимизнинг ижтимоий сохаларга йўналтирилган дастурларига кўмаклашишидан хабардорсиз. Бу йил ҳам жамиятимиз томонидан “Соғлом она ва бола” Давлат дастуридаги икки бандни ижро этишга 270 миллион сўм маблағ йўналтирилади. Мутахассисларимиз томонидан тайёрланган тақдимотлар Ўзбекистон ҚЯОЖ ҳақида тўлиқ маълумот олишингизга ёрдам беради, улар эса сизларнинг келгусидаги ижодий фаолиятингизга ёрдам беришига ишонаман.
Халқаро Ҳаракатнинг мухим йўналишларини ёритишда қалам соҳибларининг ўзига хос аҳамияти борлиги ҳақида ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари жаноб Йенс Меллер алоҳида таъкидлади: “Ўзбекистон ҚЯОЖ – бизнинг биринчи даражадаги қимматли ҳамкоримиздир. Биз кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қиламиз, “Коммуникация” лойиҳаси эса бизнинг ОАВ вакиллари билан алоқаларимизнинг мустаҳкамланишига кўмаклашади”.
Миллий Жамият фаолияти, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракатининг тимсолларидан фойдаланиш, ушбу белгиларни ишлатиш ва уларни ҳимоя қилишга оид Ўзбекистон Республикасининг қонунига бағишланган тақдимотлар қатнашчилар эътиборига ҳавола қилинди.
Амалий машғулотларда эса Ўзбекистон ҚЯОЖ мутахассислари асосий қаҳрамонлар сифатида қатнашишди. Гап шундаки, журналистлар учун семинар билан бир вақтда Бўстонлиқ тумани ҳудудида Ўзбекистон ҚЯОЖнинг Офатларда тез ёрдам кўрсатиш Миллий Жамоасининг дала машғулотлари ҳам ташкил этилди. Журналистлар ушбу машқларда фаол иштирок этишди, баъзи бир машқларда жабрланганлар ролини ҳам ижро этдилар ва команданинг эҳтимолий фавқулодда вазиятда нималарга қодирлигини кўришди. Тадбирнинг сўнгги куни журналистлар Миллий жамоа аъзолари иштирокида бадиий кеча ташкил қилдилар. Қутқарувчиларнинг ўзига хос фаолиятини ифодаловчи юмористик саҳналар намойиш этилди. Журналистлар томонидан ОЁКМК ташкил топганининг 5 йиллигига бағишлаб тайёрлаган рамзий медаллари эса жамоа аъзоларига Хўжакент тоғларида ўтказилган унутилмас кунлар ҳақида хамиша эслатиб туради.