//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон ҚЯОЖ Самарқанд вилоят ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Жамоат фонди ҳисобидан олинган “Меҳр-мурувват хизмати” грантига мувофиқ, Фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам ва беморларга ёрдам кўрсатишда Қизил Ярим Ой жамияти тиббиёт ҳамшираларини тайёрлаш бўйича икки кунлик ўқув семинарлари ва маҳорат дарслари ўтказилди. Реабилитация ускуналари ва санитария-гигийена воситалари, жумладан, ногиронлик аравачалари, қон босими ўлчагичлари, таёқчалар ва бошқа жиҳозлар – жами 25 номдаги жиҳозлар харид қилиш учун 20 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди. Ҳозирда ушбу қурилмалар мурожаатчиларга бепул топширилмоқда.
Бу борада тўпланган тажрибадан фойдаланиб, жамият Низомига мувофиқ, кексалар ва ногиронларга ғамхўрлик қилувчи шахсларни ўқитиш, шунингдек, уларни ўқитиш ва имтиҳон ўтганларидан сўнг сертификатлар бериш учун аҳоли ўртасида пуллик малака ошириш курслари ташкил этилди. Бугунги кунга қадар мазкур курсларда 224 нафар фуқаро малака ошириб, улардан келиб тушган пул маблағлари 133 миллион 656 минг сўмни ташкил этди.
Ушбу курсларни халқаро тоифадаги тренер Диана Aлиева, инструктор Aдхам Мамараҳимов ва вилоят ташкилотининг бошқа ходимлари олиб бормоқда.
Яна бир йўналишда доирасида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган бўлиб, унинг мақсади вилоятда волонтер кадрлар тайёрлашдан иборат. Институтда Қизил ярим ой жамиятининг 2 та биноси мавжуд бўлиб, мазкур бинолар ва уларга кириш йўлаклари жамият фаолияти учун стендлар ва бошқа кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган. Қизил ярим ой жамияти ташаббуси билан мазкур таълим муассасаси Самарқанд вилоятининг 3 та тумани, 2 та коллеж, 1 та мактаб ва 1 та лицей учун фавқулодда вазиятларда тайёргарлиги маркази вазифасини ўтамоқда.
Қизил ярим ой жамияти ва институтнинг ҳаёт хавфсизлиги бўлими томонидан 15 нафар яхши тайёрланган ва жиҳозланган кўнгиллилардан иборат қутқарув гуруҳи ташкил этилди.
Aйни пайтда кўнгиллилар сафида Самарқанд давлат университети, Чет тиллар институти ва бошқа олий ўқув юртлари талабалари ҳамда ёш ўқитувчилар, турли касб эгалари ва ҳатто тадбиркорлар ҳам бор бўлиб, уларнинг сони 152 нафарга етди. Кўнгиллиларнинг иши ҳақидаги барча маълумотлар ВОЛОНТЕРЛAР канали орқали тарқатилади.