02 Okt 2023

САМАРҚАНД ЯНГИЛИКЛАРИ

30 сентябр куни Самарқанддаги «Family Park » спорт-кўнгилочар ва савдо мажмуасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилоти ва унинг ҳамкор ташкилотлари томонидан Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган йирик хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда ўқитувчилар, мураббийлар, ўқувчилар ва мактаб ёшидаги болалар иштирок этди.

Жамиятнинг Самарқанд вилоят ташкилоти ходимлари ва кўнгиллилари иштирокчиларни Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракати ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти фаолияти билан таништирдилар, энг муҳими, фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам бўйича маҳорат дарслари ўтказдилар. Тадбирда фаол иштирок этган болаларга расм чизиш асбоблари совға сифатида топширилди. Болалар ижодий гуруҳлари томонидан катта концерт дастури намойиш этилди.